Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни узлуксиз давом эттириш даркорлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.
Бугунги кунда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кенг йўлга қўйишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш вақти келди. Ёшларимизга болаликдан “яхши” ва “ёмон”, “мумкин” ва “мумкин эмас” деган тушунчалар ўртасидаги фарқни ўргатишимиз, ўзимиз эса уларга доим шахсий намуна бўлишимиз керак.
Хорижий давлатлар тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда мактаб ўқувчиларига кундалик ҳаётдаги турли муаммоли вазиятлардан чиқиш, кундалик юриш-туриш қоидаларини ўргатиш орқали уларни реал ҳаётий вазиятларга тайёрлаш тажрибаси мавжуд.
Хусусан, АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида жамиятда ўзини тутиш ва юриш туриш қоидалари, жумладан светофор ишораларига риоя қилиш, йўл белгиларига оғишмай амал қилиш, атроф муҳитни озода сақлаш, умуман олганда шахсни реал ҳаётий вазиятларда ўзини тутиш ва турли вазиятларда тўғри ҳуқуқий ечим топиш кўникмалари нафақат ёшларга, балки катта ёшдаги шахсларга ҳам турли инфографика воситалари ва “чўнтак” қўлланмалар тарзда етказилади.
Ушбу оммабоп рисола йўл ҳаракати қатнашчилари ҳуқуқ ва мажбуриятларини содда ва равон шаклда тушунтириш орқали уларнинг ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўладиган низоларни олдини олишга қаратилган бўлиб, ушбу рисола инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.
1. Трaнспорт воситаси хайдовчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби белгилаб қуйилган.
Кимлар йўл ҳаракати қатнашчилариҳисобланишади?
Йўл ҳаракати қатнашчилари — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс.

2.Сизни йўл ҳаракати жараёнида ЙПХ ходими тўҳтатса қандай ҳуқуқларга эга эканлигингизни биласизми?
- ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асослари ҳамда қоидаларнинг қайси банди бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;
- транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
- хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
- ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;

- содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
- ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
- ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
- асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
- ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
- ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш;
- маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
- ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
- ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;
- ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.
3. Сиз ЙПХ ходимидан дислокациянинг кўчирмасини талаб қилишингиз мумкинми?

Эътибор беринг! Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.
ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириши мумкинми?
Йўқ, амалдаги қонунчилик билан тақиқланади тақиқланади.
Эътибор беринг! ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
Агарда, ЙПХ ходимининг дислокацияси ушбу ходим хизмат олиб бораётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғида сақланади ва ҳайдовчининг мурожаатига биноан ўн беш кун ичида ёзма равишда маълумот берилади.
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эгами? Ҳа, эга. Фақат йўл-патруль хизмати ходимининг фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно.
4. Йўл-патрул ходими томонидан транспорт воситалари қандай асосларга кўра тўхтатилиши мумкин?

Йўл-ратрул хизмати қуйидаги асосларга кўра транспорт воситасини тўхтатишга ҳақли:
- йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
- транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
- йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
- ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
- транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;
- махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
- транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.
Эътибор беринг!ЙПХ ходимитомониданбошқаасосларгакўра транспорт воситаларинингтўхтатилишиТАҚИҚЛАНАДИ.
Йўл-патруль хизмати ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламалар(РАДАР)ни хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиш ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши мумкинми?
Йўқ,ушбу ҳолатлар амалдаги қонунчилик билан қатьиян тақиқланади. Албатта, ҳа. Йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш ҳуқуқи бор.
5. Сиз транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими билан мулоқотга кириша оласизми?

Қуйидаги ҳоллардайўл-патруль хизмати(ЙПХ) ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҲАҚЛИ:
- транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
- ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;
- транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
- транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
- ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
- ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).
Эътибор беринг! Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.
Агар Сиз томонингиздан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабат қандай бўлиши лозим? ЙПХ ходими қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштириш чоғида шахсий адовати туфайли шахснинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишига йўл қўйилмайди.
Эътибор беринг!Содир этилган ҳуқуқбузарликни енгиллаштириш ҳисобига бошқа ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ТАҚИҚЛАНАДИ.
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўрилади.
6. Пиёдаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ПИЁДА —транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс.
Велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ҳамда ногиронлар аравачасини етаклаган, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахслар ҳам пиёда ҳисобланадилар.
ПИЁДАЛАР қай ҳолларда йўл ҳаракат қоидаларини бузишади?
Қуйидаги ҳоллпрда пиёдалар қай ҳолларда йўл ҳаракат қоидаларини бузишади:
- пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги;
- уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши;
- пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши;
- шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги;
- устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги;
- ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиши каби харакатлар амалга ошириш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
7. Бордию пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларини бузса…
ПИЁДАЛАР ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги фактига эътироз билдирмаган, унга солинадиган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошмаган, жарима ўша жойнинг ўзида тўланган, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛМАЙДИ.
Эътибор беринг! Ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома пиёданинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида расмийлаштирилади. Агар унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, яқин орадаги ички ишлар органлари ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб бориб, шахсига аниқлик киритилади.
8. Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қандай ҳуқуқларга эга?
Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидаги ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА:
- транспорт воситасини фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, транспорт воситасига, шунингдек, ташилаётган юкларга оид ҳужжатларни текшириш;
- ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс билан биргаликда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш;
- йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳужжатларини текшириш мақсадида электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш;
- йўл транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилганлигининг гувоҳи бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларини аниқлаш;
- ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарга, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);
- транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмларининг рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан ҳайдовчининг бевосита иштирокида солиштириш (ҳайдовчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);
- транспорт воситасини таъқиб қилиш ёки кузатиш;
- жиноят содир этганлиги учун айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда қидирувда бўлган шахсларни ушлаб туриш.
9. Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда нималарга мажбур?
Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга МАЖБУР:
- визуал кузатув ҳамда махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қоидалар бузилганлигини аниқлаш;
- йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиш;
- ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;
- йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш;
- белгиланган тартибда берилган кўрсатмага асосан йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш;
- қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
- ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриш;
- ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;
- ҳуқуқбузарликдан ёки бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга, ҳаёти (соғлиғи) хавф остида қолган шахсларга, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳамда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида шикастланган транспорт воситаларини белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
- рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланмаслик;
- белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш;
- йўл ҳаракати қатнашчиларига юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш;
- хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда олиб бориши ва бу ҳақда йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш.
Патруль автомобилида (мотоциклида), шунингдек, бошқа транспорт воситаларида йўл ҳаракати устидан назорат олиб бориш жараёнида ҳайдовчи томонидан қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, мазкур транспорт воситасини тўхтатишда махсус чироқ-маёқча, овоз кучайтиргич мосламаси, қўл ёки жезл ишораларидан ФОЙДАЛАНИЛАДИ.
ЙПХ ходими қуйидаги ҳолларда ҳуқуқбузарни яқин орадаги ички ишлар бўлимига (кейинги ўринларда ИИБ деб аталади) ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига олиб бориши мумкин:
ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса;
транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш қоидалари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузарда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақида зарур маълумотлар бериш мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса.
Таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йпх ходими нималарга амал қилиши лозим?
Таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
- патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
- аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
- саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;
- йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;
- таъқиб қилиш ва кузатиш жараёнида транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.
ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим. Йўл ҳаракати қатнашчилари ўз ҳуқуқларини билиб ва мажбуриятларига амал қилсалар, йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходими ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўладиган низоларни олди олинган бўлади.