Кириш

Ҳар бир фуқаро бирор корхона ёки идорада меҳнат қилса ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, албатта, солиқ тўлаш билан боғлиқ масалалар билан дуч келади. Ҳар бир фуқаронинг ўз уй-жойи ёки хонадони мавжуд ва мазкур турар жойлар учун ҳар доим солиқ тўлаб келади.

Фуқароларнинг солиқларни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида белгиланган. Демак, қонун билан белгиланган солиқларни тўлаш  фуқароларнинг конституциявий бурчи ҳисобланади экан. Шунинг учун фуқароларга  мазкур солиқларни тўлашда қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлигини тушуниш муҳим ҳисобланади.

Фуқароларнинг солиқ маданиятини ошириш ҳамда уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида Тошкент давлат юридик университети томонидан мазкур рисола тайёрланди.

Унда, солиқ тушунчаси,  фуқаролар томонидан тўланадиган солиқларнинг  турлари, фуқароларнинг солиққа оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ масалалар содда, ҳамма учун тушунарли тилда баён этилган.

1. Солиқ нима?

Солиқлар давлат ва жамият ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Бошқа давлатларда бўлганидек, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг асосий қисми сиз ва биз тўлаётган солиқлар ҳисобига шаклланади ва мазкур маблағларни давлат ўз функция ва вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланади. Яъни, мазкур солиқлар ҳисобига мамлакат хавсизлиги таъминланади,  аҳолининг ижтимоий ҳимояси амалга оширилади, давлат бошқаруви фаолияти молиялаштирилади, мамлакат иқтисодиёти ривожлантирилади.

Солиқ деганда, Солиқ кодексида белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.

Демак,  солиқлар фақатгина Солиқ кодексида белгилиланади ҳамда давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига, масалан, Пенсия жамғармасига  тўланади экан.  Бундан келиб чиқадики, ҳар қандай тўловлар ҳам солиқ ҳисобланмас экан.

ЎзбекистонРеспубликасиҳудудидақуйидагисолиқлар мавжуд:

  1. қўшилган қиймат солиғи;
  2. акциз солиғи;
  3. фойдасолиғи;
  4. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  5. ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  6. сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  7. мол-мулксолиғи;
  8. ер солиғи;
  9. ижтимоий солиқ.

Солиқ кодекси 17-моддаси.

Юқоридаги солиқлардан ташқари алоҳида солиқ режими ҳисобланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган айланмадан олинадиган солиқ ҳам мавжуд.

2. Жисмоний шахслар қандай солиқларни тўлайди?

Солиқларнинг аксар қисми тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланганлиги сабабли биз оддий фуқаролар, яъни жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Жисмоний шахслар асосан қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

  1. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  2. жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулксолиғи;
  3. жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи.

Жисмоний шахс бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият турларига қараб қатъий миқдордаги даромад солиғи, ижтимоий солиқ тўлаши ҳамда   уларнинг маҳсулот  реализацияси ҳажмига кўра айланмадан солиқ тўлаши ёки худди юридик шахслар каби фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаши мумкин.

Рисоланинг  мақсади оддий фуқаролар тўлайдиган солиқлар ва мазкур фуқароларнинг солиққа оид ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишлангани учун биз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган солиқлар ҳақида, жумладан якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланувчи  фуқаролар тўлайдиган солиқлар ҳақида тўхталиб ўтмаймиз.

3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Фуқаролар томонидан тўланадиган солиқлардан энг асосийларидан бири бу даромад солиғи ҳисобланади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетига келиб тушади. 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромад қисмида мазкур солиқдан 5 трлн сўм  келиб тушиши режалаштирилган. 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини кимлар тўлайди?

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;

2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.

Солиқ кодекси 364-моддаси.

Келинглар, резидент тушунчасига аниқлик киритиб оламиз. Шуни эътиборга олиш зарурки, солиқ қонунчилигида солиқ мажбуриятини бажариш мақсадида жисмоний шахснинг фуқаролигини аҳамияти йўқ.Солиқ муносабатларида резидентлик тушунчаси қўлланилади. Солиқ муносабатларида давлат ва шахс ўртасидаги муносабатлар резидентлик муносабатларига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади,яъни қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъий назар мамлакат ҳудудида 183 кундан ортиқ, яъни ярим йилдан ортиқ бўлиб турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти деб ҳисобланади.

Мисол учун, Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ли Си Цинь Ўзбекистон Республикасида  ХХР  инвестицияси билан ташкил этилган корхонада меҳнат қилмоқда. Ли Си Цинь Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 6 ойдан ошиқ вақт давомида бўлиб турса у хорижий мамлакат фуқароси бўлсада Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти мақомига эга бўлади.

Солиқ тўловчиларни резидент ва норезидент солиқ тўловчиларга ажратишнинг асосий мақсади мазкур солиқ тўловчиларнинг давлатнинг солиқ юрисдикцияси билан қай даражада боғланганлигига ёки мазкур давлатга солиқ тўловчининг қай даражада тегишлилиги билан тушунтириш мумкин.

Солиқ объекти, яъни қандай даромадларга солиқ солинади? Солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти деб ҳисобланади.

Қуйидагилар жами даромадга киради:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (ойлик иш ҳақи, устамалар, мукофотлар)
  • мулкий даромадлар (фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни  ижарасидан олинган даромад, мол-мулкни (масалан, квартирани) сотишдан олинган даромад);
  • моддий наф тарзидаги даромадлар (ишхона томоннидан жисмоний манфаатини кўзлаб товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш, масалан, санаторийга йўлланмани қийматини ишхона тўласа, бу ходим учун моддий наф  нарзидаги даромад ҳисобланади);
  • бошқа даромадлар (бошқа жисмоний шахслардан текин олинган мол-мулк, танлов ва мусобақаларда совринли ўринлар учун бериладиган пул  мукофотлари).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  қандай усулда тўланади?

Солиқ қуйидагилар томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади:

  1. солиқ тўловчига даромад тўлайдиган солиқ агентлари томонидан (корхонада ишлаганда ойлик маош тўлаган пайтда ёки корхона томонидан дивиденд тўланганда);
  2. солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда.

Солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда  декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар тўланади.

Декларацияасосидасолиқсолинадигандаромадларгажисмонийшахсларнингқуйидагидаромадларикиради:

  • мулкий даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса;
  • илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
  • моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
  • солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 383-моддасига асосанқуйидаги солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар;

2) уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар;

3) болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

4) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

5) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар;

6) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар;

7) болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она.

Юқоридаги солиқ имтиёзлари тегишли ҳужжатлар, яъни орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси, пенсия гувоҳномаси тақдим этилган тақдирда қўлланилади.Агар солиқ тўловчи юқорида назарда тутилган бир нечта асос бўйича солиқ имтиёзига доир ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта солиқ имтиёзи берилади.

Мен томорқамда етиштирган маҳсулотлар сотувидан солиқ тўлайманми?

Солиқ қонунчилигига кўра уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар солиқ  солинмайдиган даромадлар ҳисобланади.

Шунинг учун, томорқангиздан етиштирган  маҳсулотдан олган барча даромадингизга солиқ солинмайди.

4. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга солиқ солиш

Ҳозирда бирор корхона ёки ташкилотда ишламасдан  ўзини ўзи банд қилаётган яна ўз меҳнати эвазига даромад топаётган шахслар, яънисартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, репититорлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Бундай шахслар давлатга оғирлиги тушмасдан ўз тирикчилигини ўтказаётган аҳоли  қатлами ҳисобланади.

Яқин кунларгача уйда репититорлик қилгани учун даромад солиғи тўлашинг керак деб солиқ идораларига  чақирилтирилган  ўқитувчилар ҳам жуда кўп эди. Шунингдек, бундай фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига тўловлар амалга оширилмаганидан  расмий иш стажи ҳам ҳисобланмас эди.

Айтайлик, сантехник кунбай  ҳисобида турли буюртмалар орқали даромад топса-да,  расмий ишламагани сабабли кейинчалик давлат пенсияси олиш имконияти бўлмас эди.

Давлат томонидан эндиликда мазкур қатлами  фаолятига муносабат буткул ўзгартирилди. Жумладан, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига ўзини меҳнат даромади билан таъминлайдиган шахсларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини жорий этиш тўғрисида” қарори билан “Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинди.

Ушбу Низомга кўра, 24 та фаолият (хизматлар, ишлар) турлари билан банд бўлган фуқаролар вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бир ойдан ўн икки ойгача расмийлаштириши мумкин бўлди.

Мазкур гувоҳнома берилганлиги учун қуйидаги тартибда тўловлар ундириладиган бўлди:

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси қуйидаги муддатга берилади (ойлар)Тўловмиқдори (базавийҳисоблашмиқдорибаравари)
10,5
31,4
62,6
93,7
124,5

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирган жисмоний шахслар.

Қонунчиликка  киритилган ушбу ўзгартиришлардан сўнг расмий маълумотларга кўра, 2019 йилда Ўзбекистон Республкасида 39,1 мингдан ортиқ ўз-ўзини банд қилиб, уй шароитида ишлаётган фуқароларга (беморлар ва кексаларга қараб туриш, уй ишларини бажариш, мебель таъмирлаш, сантехника ва электромонтаж ишлари, автомобилларни таъмирлаш ва ювиш, репетиторлик қилиш ва ҳоказо фаолият турлари бўйича) меҳнат стажини ҳисоблаш ва пенсия олиш ҳуқуқини бераётган вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддасига кўра,қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадларлари жами даромад таркибига киритилмайди, яъни бундай шахсларнинг ушбу меҳнат фаолияти натижасидан олинган давромад суммасидан қатъий назар солиқ тўланмайди. Масалан,  вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган сантехник ойига сантехника ишларини амалга оширишдан   20 миллион сўм ишлаб топадиган бўлса ушбу даромадлари солиққа тортилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддлаштриш чора-тадбирлари тўғрисида”  қарорига кўра 2020 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.

Демак, эндиликда ўзини-ўзини банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш бекор қилиниб, унинг ўрнига махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ўзини ўзи банд қилувчи фуқароларнинг рўйхатга олиш амалга оширилади ва улар томонидан 2020 йил учун камида 111 500 сўм ижтимоий солиқ тўланади  ва мазкур тўлов улар учун кейинчалик пенсия ҳисоблаш учун асос бўлади.

Ўзини ўзи банд қилган аҳоли мазкур фаолиятдан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  тўламайди, аммо  ижтимоий солиқ тўлайди ва мазкур солиқнинг 2020 учун миқдори камида 111 500 сўм бўлади.

Юқоридаги Президент қарори билан ўзини ўзини банд қилган аҳоли фаолият юритиши мумкин бўлган 67 та фаолият(ишлар, хизматлар) турлари тасдиқланди.

Сиз агар тикувчилик, уйда репетиторлик, ёш болаларга энагалик қилиш ёки сантехниклик ёхуд қ уйида кўрсатилган фаолиятлардан бирини юритиб даромад олаётган бўлсангиз давлат олиқ органларида хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтиб бемалол иш юритишингиз мумкин. Мазкур фаолиятдан олинган даромадларингизга солиқ солинмайди, фақатгина юқорида кўрстилган ижтимоий солиқ суммасини тўлайсиз холос. Бу тўланган ижтимоий солиқ сизга кейинчалик давлат пенсияси олиш ҳуқуқини беради.

Қуйидагилар ўзини ўзи банд қиладиган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари ҳисобланади:

  • Уйда репетиторлик қилиш;
  • Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
  • Уйда жисмоний шахсларнинг мебелларини таъмирлаш ва йиғиш;
  • Жисмоний шахсларнинг сантехника ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш;
  • Бозорлар ва савдо комплексларида майда юкларни араваларда ташиш;
  • Велосипедларни таъмирлаш каби 67 турдаги фаолият.

5. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган асосий солиқлардан бир бу мол-мулк солиғи. Мазкур солиқ суммаси сизнинг мол-мулкингиз жойлашган ҳудуд маҳаллий бюджетига келиб тушади.

Мулкида солиқ солиш объекти деб тан олинидиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Қуйидагилар  жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади:

1) уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовлииморатлари;

2) тадбиркорликфаолиятива (ёки) даромадолишучунмўлжалланганяшашучунмўлжалланмаганкўчмасмулкобъектлари;

3) қурилишитугалланмаганяшашучунмўлжалланмаганобъектлар;

4) бошқаиморатлар, биноларваиншоотлар.

Солиқ кодекси 419-моддаси.

Агар сизнинг мулкингизда юқоридаги санаб ўтилган мол-мулк мавжуд бўлса, мол-мулк солиғи тўловчиси ҳисобланасиз.

Эътибор беринг! Агар сизнинг номиингизда бир нечта квартира расмийлаштирилган бўлса уларнинг ҳар бири учун ўша мол-мулк жойлашган ҳудудда солиқ тўлайсиз.

Мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади?

Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солиш объекти, яъни квартира ёки уй-жой  жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.

Мол-мулк солиғи қандай муддатларда тўланади?

Мол-мулк солиғини  тўлаш тўғрисида  тўлов хабарномаси   туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан  1 мартдан кечиктирмай  солиқ тўловчиларга  топширилади.

 Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра тўлов хабарномаси олинганидан сўнг солиқ тўловчи мазкур солиқ суммасини  тўлашни тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга ошириши зарур.

Эсда тутинг! Коронавирус пандемияси шароитида мазкур солиқнинг бир қисмини тўлаш карантин даврига тўғри келгани учун Президент қарорига кўра жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи  суммаси   2020 йил 15 октябргача  тўлаш имкони берилди.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар

Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар.

3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).

4) энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

1) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг.

2) пенсионерларнинг.

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.

Мисол Пенсионернинг  номида расмийлаштирилган  120 кв. м. майдонга эга  квартира мавжуд. Мазкур квартиранинг 60 кв. м. доирасида солиқ солишдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар пенсионер  мазкур квартирада истиқомат қилсаю, квартира унинг ўғли  номига расмийлаштирилган бўлса  бу имтиёз қўлланилмайди.

Квартирани сотсам ундан мол-мулк солиғи тўлайманми? Квартирани сотишда  мол-мулк солиғи тўланмайди.  Сизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли  мол-мулк, яъни квартирани  реализация қилишдан тушган даромад мулкий даромад дейилади.Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.

Мисол учун, сиз квартирани 2018 йил 300 млн сўмга сотиб олдингиз. 2020 йилда эса уни 400 млн сўмга сотдингиз.  Мазкур ижобий фарқ-100 млн сўмдан  12 % миқдорда даромад солиғи тўлашга тўғри келади.

Менинг номимда 4 та енгил автомашина бор. Уларга ҳам мол-мулк солиғи тўланадими? Жисмоний шаҳслардан олинадиган мол-мулк солиғи объекти бўлиб фақатгина  кўчмас мулк- уй-жойлар, квартира,  иморатлар ва бинолар ҳисобланади. Автомашиналар эса мол-мулк солиғи объекти ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди.

6. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

Ер солиғи ҳам жисмоний шахслар томонидан тўланадиган асосий солиқлардан бири ҳисобланади. Мазкур солиқ суммаси ер участкаси жойлашган ҳудуд маҳаллий бюджетига келиб тушади.

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари  ҳисобланади.

Қуйидагилар  жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади:

1) деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;

4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;

7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.

Эътибор беринг! Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди.

Ер солиғи қандай ҳисобланади?

Жисмоний шахслардан олинадиган  ер солиғни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи қандай муддатларда тўланади?

Ер солиғини  тўлаш тўғрисида  тўлов хабарномаси   туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан  1 мартдан кечиктирмай  солиқ тўловчиларга  топширилади.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра тўлов хабарномаси олинганидан сўнг солиқ тўловчи мазкур солиқ суммасини  тўлашни тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга ошириши зарур.

Ёдда тутинг!

Коронавирус пандемияси шароитида мазкур  солиқнинг бир қисмини тўлаш карантин даврига тўғри келгани учун Президент қарорига кўра жисмоний шахслардан олинадиган  ер солиғи  суммаси   2020 йил 15 октябргача  тўлаш имкони берилди.

Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.

Буни ёддатутинг!

Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади

Солиқ кодекси  440-модда

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар

Ер солиғи тўлашдан қуйилагилар озод қилинади:

  1. «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
  2. уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;
  3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  4. ёлғиз пенсионерлар;
  5. боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар;
  6. Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;
  7. энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

7. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • солиқ органларидан ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;
  • ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш;
  • Солиқ кодексида белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва тартибда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни рад этиш;
  • солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш;
  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Солиқ кодекси ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик;
  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг норматив тусга эга бўлмаган ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • солиқ муносабатлари масалаларига оид ўз манфаатларини шахсан ёхуд солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки бошқа ўз вакиллари орқали ифодалаш;
  • солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш.

Солиқ тўловчилар:

  • белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;
  • ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтиришлар бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини олганида солиқ органига келиши;
  • товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши;
  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариши, кўрсатилган органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;
  • ўзи солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларидаги ва чет эл юридик шахсларидаги иштироки тўғрисида, агар устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши 10 фоиздан ортиқ бўлса, хабардор этиши шарт.

8. Солиқ мажбуриятини бажариш

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. Ҳар бир солиққа нисбатан солиқ мажбурияти солиқ тўловчига cолиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ушбу солиқни тўлашни назарда тутувчи ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан юклатилади.

Мисол учун, жисмоний шахснинг мулкида расмийлаштирилган уй-жой ёки квартира мавжуд эмас. Демак мазкур шахсга мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти юклатилмайди. Агар  фуқаро бирор ташкилот ёки корхона меҳнат қилаётган бўлса ёки акциялардан дивиденд олаётган бўлса, мазкур шахсда жисмоний шахслардан олинадиган даромада солиғи тўлаш мажбурияти юзага келади.

Солиқ тўловчи ўзининг солиқ мажбуриятини мустақил равишда бажаради, яъни унинг солиқ мажбуриятини бажариш бошқа шахсга юклатилиши ёки бошқа шахс унинг солиқ мажбуриятини бажариши мумкин эмас.

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида жисмоний шахснинг солиқ мажбуриятини бошқа жисмоний шахс томонидан бажариш имконияти берилди. Яъни якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг солиқ мажбурияти ўзга жисмоний шахс томонидан бажарилиши мумкин. Солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда бажарилиши керак. Масалан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тенг улушларда  ҳар йили 15 апрель ва 15 октябрдан кечикмай тўланиши керак.

Ёдда тутинг! Солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги унга солиқ органи томонидан солиқ қарзини тўлаш тўғрисида талабнома юборилиши учун асос бўлади.

Жисмоний шахс вафот этганда унинг солиқ мажбурияти қандай бажарилади?

Бу дунёда икки нарсадан, яъни ўлим ва солиқлардан қочиб қутилиб бўлмайди. Бенджамин Франклин

Америкалик машҳур сиёсат арбоби  Бенжамин Франклиннинг 200 йилдан аввал айтган сўзлари  қўшимча қилиб яна шуни айтиш мумкинки, солиқлардан ўлиб ҳам қочиб қутиб бўлмайди.  Ростдан ҳам шундайми?

Агар жисмоний шахс вафот этса ва унинг солиқлардан қарзи мавжуд бўлса, ушбу жисмоний шахснинг солиқлар бўйича узилмай қолган қарзи вафот этган шахснинг мерос қилиб олинадиган мол-мулкини мерос қилиб олиш тартибида қабул қилиб олган унинг меросхўри (меросхўрлари) томонидан мерос қилиб олинадиган мол-мулкнинг қиймати доирасида ва унинг (уларнинг) меросдаги улушига мутаносиб равишда узилади. Агар вафот этган жисмоний шахснинг солиқлар бўйича солиқ қарзи мерос қилиб олинадиган мол-мулк қийматидан ортиқ бўлса, солиқ қарзининг мерос қилиб олинадиган мол-мулк қийматидан ортиқ суммаси ундирилиши умидсиз сумма деб эътироф этилади.

Масалан, вафот этган фуқаронинг 120 млн сўм солиқ қарзи мавжуд бўлсаю, унинг мерос қолдирилган мол-мулкнинг қиймати 100 млн сўмга  тенг бўлса   қопланмай қолган 20 млн сўмлик солиқ қарзи умидсиз солиқ қарзи деб ҳисобланади, яъни унинг ҳеч ким тўламайди.

Меросхўр бўлмаганда ёки меросхўр (меросхўрлар) мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда, вафот этган жисмоний шахснинг солиқ қарзи ундирилиши умидсиз қарз деб эътироф этилади. Умидсиз солиқ қарзи солиқ органлари томонидан ҳисобдан чиқарилиши лозим.

Вафот этган жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни тўлаш бўйича қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади. Демак солиқ қарзини меросхўрлар томонидан  тўланиши ҳолати жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар-  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғига нисбатан қўлланилади.

9. Солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш

Амалдаги солиқ қонунчилиги  солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш, яъни солиқ тўлашнинг муддатини кейинроқ кўчириш  имкониятини беради. Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида амалга оширилади.

Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, шу солиқ бўйича тегишлича бир йўла ёки босқичма-босқич қарз суммасини тўлаган ҳолда, ушбу солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришдан иборатдир.

Солиқ тўлаш муддати ўзгартирилишига талабгор шахс (бундан буён ушбу бобда манфаатдор шахс деб юритилади) солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бундайаризабирёкибирнечтасолиққанисбатанберилишимумкин.

Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли органлар

Қуйидаги давлат органлари солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга органлар ҳсиобланади:

  1. Ўзбекистон Респубикаси давлат солиқ қўмитаси- жисмоний шахслардан олинадиган солиқ бўйича;
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари- молл-мулк ва ер солиғи бўйича.

Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари

 Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга қуйидаги асослардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин:

  1. ушбу шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;
  2. ушбу шахсни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;
  3. манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;
  4. жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;
  5. манфаатдор шахс томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;
  6. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.

Юқоридагти ҳолатлардан жисмони шахслар учун фақатгина
4-банд таалуқли ҳисобланади. Яъни жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга мурожаат қилиш учун асос бўлади.

Эсда тутинг! Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти  берилганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда қарз суммасига фоизлар ҳисобланади.

Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш  қандай тартибда амалга оширилади?

Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга берилади. Яъни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасига, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича эса маҳаллий давлат ҳокимияти органларига  ариза билан мурожаат қилинади.

Солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органининг унинг солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича ҳисоб-китоблари ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси;

2) ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органининг мазкур шахсга банкларда очилган барча ҳисобварақлар рўйхати кўрсатилган маълумотномаси;

3) ушбу шахснинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича кўрсатилган ариза берилишидан олдинги олти ой давомида ҳар ойлик пул маблағлари айланиши тўғрисида, шунингдек унинг ҳақи тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тегишли картотекасига жойлаштирилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида ёхуд ушбу картотекада уларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида банклар маълумотномалари;

4) ушбу шахснинг банклардаги барча ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағларининг қолдиқлари тўғрисида банклар маълумотномалари;

5) ушбу шахснинг солиқни тўлаш муддати ўзгартирилган даврда солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор қайси шартларга кўра қабул қилинган бўлса, ўша шартларга риоя этилишини назарда тутувчи мажбурияти, шунингдек қарздорликни сўндиришнинг тахминий графиги;

6) жисмоний шахснинг кўчар ва кўчмас мулки (бундан қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно) тўғрисидаги маълумотлар. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасида қарз суммасига ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Билиб олинг!   Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишда  мол-мулк гарови, кафиллик ёки банк кафолати билан таъминланишни талаб қилиниши  мумкин.

10. Солиқларни ўз вақтида тўламаслик қандай оқибатларга олиб келади?

1. Агар солиқ ўз вақтида тўланмаса пеня ёзилади

Солиқ тўловчиларни барча солиқлар бўйича белгиланган муддатда тўлашлари шарт. Агар муддатида тўланмайдиган бўлса ушбу  тўланмаган солиқ суммасига пеня ёзилади.Пеня  солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади. Масалан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиқ  суммасини  тўлашнинг энг охирги муддати  15 октябрь этиб белгиланган. Солиқ тўловчилар ушбу санага қадар мол-мулк солиғини тўлашлари шарт. Ушбу санадан кейинги кундан бошлаб тўланмаган суммага пеня ёзилиш бошланади.

Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.

2. Солиқ органлари солиқ қарзини   суд орқали ундириши мумкин

Агар якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаган бўлса, солиқ органи солиқ қарзини ушбу жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга мумкин. Агар солиқ қарзи суммаси унчалик катта бўлмаса судга мурожаат этилмайди.

Агар жисмоний шахснинг солиқ қарзи умумий суммаси бир миллион сўмдан ошса, ундириш тўғрисидаги ариза солиқ органи томонидан судга берилади.

Солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Суд  томонидан  солиқ қарзини жисмоний шахснинг  мол-мулки ҳисобидан ундириш  тўғрисида қарор қилингандан сўнг ундирув жисмоний шахснинг  мол-мукига қаратилади.

Солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш қуйидагиларга нисбатан ушбу кетма-кетликка қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:

1) банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига;

2) нақд пул маблағларига;

3) бошқа шахсларга шартнома бўйича эгалик қилишга, фойдаланишга, тасарруф этишга берилган мол-мулкка, ушбу мол-мулкка доир мулк ҳуқуқи уларга ўтмаган ҳолда, агар солиқ мажбурияти ижросини таъминлаш учун бундай шартномалар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;

4) бошқа мол-мулкка, бундан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган жисмоний шахснинг ёки унинг оиласи аъзоларининг кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган мол-мулк мустасно.

Солиқлар ҳақида қизиқарли фактлар

  1. Америкалик машҳур гангстер Аль Капоне қилган жиноятлари учун эмас, балки солиқларни тўламаганли учун қамоққа олинган.
  2. Ёши улуғ солиқ тўловчилар эсласа керак… Собиқ Совет Иттифоқида  бефарзандлик учун солиқ бўлган. Уни  “бўйдоқлик” солиғи ҳам деб аташган.
  3. Биз доимо солиқ қонунчилигимиз жуда катта  ҳажмда ва уни тушуниш қийин деб ўйлаймиз..  АҚШ солиқ қонунчилиги 17 000 бетни ташкил этади, яъни 26 томни ташкил этади….
  4. Россия императори Пётр I  мамлакат ғазнасини тўлдириш учун соқол учун солиқ жорий этган.
  5. XII асрда Англияда қўрқоқлик солиғи мавжуд бўлган. Бу солиқни урушга боришни ҳохламаган шахслар тўлаган.
  6. Францияда бойлик – Impôt de Solidarité sur la Fortune (ISF)  мавжуд ва мазкур солиқни солиқ солинадиган мол-мулки 1,3 млн евродан ошган фуқаролар тўлайди. Жерар Депардьени Россия фуқаролигин олганини эслайсизми?
  7. Жанубий Америкада мавжуд бўлган қадимий инклар давлати Тауантинсуйуда  солиқ йиғувчилар қашшоқ одамлардан йиғим сифатида ўша одамнинг бир нечта битини олишган. Қизиқ.. “Пулим йўқ бўлса битимни бераманми?!” деган ибора ўша жойдан келган эканда…

Капсан- ўтмишда қишлоқ жамоасининг хизматини бажарганлиги учун деҳқонлар томонидан айрим шахслар (масалан, маъмур ва дин арбоблари, мироб ва подачилар, темирчи ва сартарошлар)га берилган маҳсулот тўлови.Мазкур тўловнинг миқдори ернинг ҳосилдорлигига ҳамда сув таъминотига қараб турли жойларда турлича бўлган. Деҳқонлар ўз қариндош-уруғлари, қишлокдаги камбағал оилаларга, бева-бечораларга ҳам ихтиёрий равишда  капсан  берганлар.  Катта ёшлагилар яхши билишади бу сўзни, чуни капсан термин Фарғона водийсида ва бошқа вилоятларда ҳозир ҳам фойдаланиб турилади.  “Манави сизга бизнинг ҳосилдан капсан” деб бир қоп шоли ташлаб кетадиган қариндошлар ҳам бор.