1. Давлат хизматлари – бу нима?

Давлат хизмати – ариза берувчиларнинг сўровлари бўйича давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

Давлат хизматини, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат хизматлари кўрсатиш функциялари уларга юкланган бўлса, бошқа ташкилотлар ҳам кўрсатиши мумкин.

Ариза берувчи – сўров билан давлат органига мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар бўлиши мумкин.

Жисмоний шахс – муайян давлат фуқароси, хорижий давлатлар фуқароси, икки фуқароликка эга бўлган, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахс.

Юридик шахслар – қонун бўйича фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг субъекти бўлган ташкилотлар (корхона, муассасалар). Юридик шахслар – ўз мулкида, хўжалик юритишда ва оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлар (корхона, муассаса ва бошқалар).

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сон қарорига мувофиқ, идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини қўллаган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби белгиланган. Ушбу қарорга асосан давлат хизматлари кўрсатишни давлат органлари ва ягона портал орқали амалга ошириш мумкин. Давлат хизматларининг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилар:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    12 декабрдаги ПҚ–3430-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
    11 апрелдаги ПҚ–3662-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
    31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони.

Бу муҳим:

Давлат хизматларини ягона портал орқали амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар электрон рақамли имзога эга бўлиши лозим.

2. Электрон ракамли имзо – бу нима?

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 562-II-сон қонунида электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш белгилаб қўйилган.

Электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги ахборотни электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити орқали ҳимоялаш ва очиқ калити ёрдамида ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаб ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилувчи имзо.

Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити – фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатни тасдиқловчи белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзонинг очиқ калити – электрон рақамли имзо ёпиқ калитига мос келувчи, имзо ёпиқ калитини ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёпиқ калитга мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига ваколатли орган томонидан берилган электрон ёки қоғоз шаклидаги ҳужжатдир.

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг пароли – электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзо калит сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо калити рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.

Электрон рақамли имзо калити сертификатини https://eimzo.uz интернет манзилидаги шахсий кабинет орқали амал қилиш муддати тугагунга қадар узайтириб олиш мумкин.

ЭРИ калитининг фойдаланиш кенглиги

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–445-сон қонунига кўра электрон рақамли имзо электрон ҳужжатни имзолаган шахсни идентификациялаш учун мўлжалланган бўлиб, қўлда қўйилган имзонинг тўкис аналоги ҳисобланади ҳамда электрон ҳужжатда акс эттирилган ахборотнинг ўзгартирилмаслиги ва муаллифликни тасдиқлаш учун қўлланилади. Шунингдек, қонунга мувофиқ, электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.

ЭРИ калитни қандай олиш мумкин?

Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун белгиланган тартибда сўровнома тўлдирилади.

Давлат хизматлари сайтига https://davxizmat.uz/ мурожаат қилинади.

Қуйидаги ойнадан электрон рақамли имзо олиш бўлими танланади.


Компьютер расми фаол, онлайн мурожаат қилиш мумкин бўлган хизматлар ҳисобланади. Фаол бўлмаган хизматлар учун ДХМ (давлат хизматлари марказлари)га мурожаат қилиш орқали маълумотлар олиш мумкин. Масалан: Туғилганликни қайд этиш хизматига ҳали онлайн мурожаат қилиш йўлга қўйилмаган.

Электрон рақамли имзо олиш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

сўровнома тўлдирилади,

сўровномада ариза берувчининг паспорт маълумотлари, СТИР кўрсатилади.

Тўлов миқдори:

Жисмоний шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 %.

Юридик шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 %.

Муддат: 20 дақиқа.

Онлайн электрон рақамли имзо олиш тури танланганда куйидаги сайт манзилига ўтади ва https://e-imzo.uz/#how_to_get ойна пайдо бўлади.

Бу ойнада 4 та қадамдан иборот кўрсатмалар келтирилган.
1-қадамда “Ариза шаклини тўлдиринг” тугмасини босиш орқали мурожаат бошланади.

Куйидаги сайт адресига ўтади ва https://e-imzo.uz/getting/step-1 ойна пайдо бўлади.

Ойнани марказида “ким эканингизни белгиланг” дейилган ёзув мавжуд бўлиб, бунда жисмоний ёки юридик шахс экани танланади. Кейинги босқичда СТИР, телефон рақам ва расмдаги код киритилади. Ойнанинг ўнг бурчагида электрон рақамли имзо олишнинг батафсил қўлланмаси келтирилган. Агарда электрон рақамли имзо олувчининг СТИР рақами маълум бўлмаса, ойнадаги СТИР БИЛИШ тугмаси орқали my.soliq.uz сайтига ўтиб олиш мумкин.

1-қадам бажарилгандан сўнг 2-қадамга ўтилади.

Ойнанинг қуйи қисмида келтирилган выберите файл тугмалари орқали паспорт расми ва паспорт ойнада кўрсатилган шаклда селфи суратини юклаб қўйиш лозим. Сўнг «*.pfx файлни яратиш ва давом этиш» тугмаси босилади.  3-қадамда ва 4-қадамлар                         

https://dls.yt.uz/e-imzo/instruction_online_ecp_uz.pdf қўлланма орқали бажаринг.

Электрон рақамли имзо калит учун тўлов шакллари.

Аризани кўриб чиқишнинг ижобий натижасидан сўнг электрон рақамли имзо калити учун тўлов амалга оширилиши лозим.

Жисмоний шахслар тўловни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 майдаги ПФ–5456-сон фармонига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 7 % миқдорида барча банк кассалари ҳамда CLICK, PAYME, UPAY, PAYNET, MUNIS ва бошқа тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин. Буни сайт ойнасидаги “тўлаш” тугмасини босиш орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

Тўлов ойнасига СТИР киритилиши билан тўлов миқдори автоматик равишда пайдо бўлади. Ҳозирги кун ҳолатида жисмоний шахслар учун тўлов миқдори 15610 сўм (ДХМга мурожаат қилинганда марказ хизмат ҳақи қўшилади).

Юридик шахс ва Якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон фармонига мувофиқ энг кам ойлик иш хақининг 10 % миқдорида тўловни амалга оширади. Электрон рақамли имзо калити учун олдиндан тўлов Давлат солиқ қўмитаси рўйхатга олиш марказининг қуйидаги банк реквизитлари орқали амалга оширилади: ҳ/р 20210000700431200005 АТБ “INVEST FINANCE BANK” МФО 01041, СТИР 201589463. Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ҳудди жисмоний шахслардек тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали тўловни амалга ошириши мумкин.

Электрон рақамли имзо калити қуйидагиларга бепул берилади:

  • давлат бюджет ташкилотларига;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги 348-сон қарорига асосан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига;
  • 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда масъул шахсларига.

Электрон рақамли имзо калитни ДХМ орқали олиш

Электрон рақамли имзо калити эгаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси билан бирга флеш-хотира (USB флеш-карта) тақдим этиши лозим.

Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);
  • электрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун имзоланган ариза.

Юридик шахслар:

  • юридик шахснинг вакили – электрон рақамли имзо калит эгасининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);
  • электрон рақамли имзо калитнинг эгаси – юридик шахснинг вакилига чиқарилган буйруқнинг тасдиқланган нусхаси ёки ишончнома (бунда, мурожаат этувчи электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлса, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди).

Электрон рақамли имзо сертификатини назорат қилиш

Электрон рақамли имзо сертификатини назорат қилиш учун қуйидаги сайт манзилига ўтилади https://e-imzo.uz/#eds_control ва шундай ойна очилади:

Назорат қилишнинг 3 хил усули мавжуд:

  • сертификатни бекор қилиш;
  • сертификатни вақтинча тўхтатиб туриш;
  • сертификатни қайта тиклаш.

Зарур бўлганда мазкур ҳолатлар сайт орқали амалга оширилади. Электрон рақамли имзо ёпиқ калитини ташувчи қурилманинг йўқолиши ёки бузилиши сертификатни бекор қилишга сабаб бўлади.

Сертификат ҳолатини аниқлаш ва юклаб олиш

Электрон рақамли имзо олиш учун муваффақиятли онлайн мурожаат қилингандан сўнг сертификат ҳолати ва уни юклаб олиш учун сайт ойнасидан “Сертификат реестри” тугмаси босилади.

Очилган ойнага СТИРни киритиш орқали сертификат серия рақами, уни яратувчиси, сертификат амалдаги муддати ва фаоллик ҳолатини кўриш мумкин.

Фаол ҳолатда бўлса, “Активный” тугмасигабосиш орқали қўшимча маълумот ойнаси очилади.

Ушбу ойна орқали сертификатни юклаб олиш мумкин. Ушбу сертификат очиқ калит сертикатидир. У ўзида электрон рақамли имзо эгаси ҳақидаги маълумот ва очиқ калитни жамлайди. Қуйида электрон рақамли имзо очиқ калити, ёпиқ калити ва электрон рақамли имзо сертификати ҳаракатланиши келтирилган.

Электрон ҳужжат айланишида электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда давлат хизматларида керакли маълумотлар олиш ва юбориш йўлга қўйилган.

3. Давлат хизматлари турлари

Бугунги кунда давлат хизматлари турлари кун сайин кўпайиб бормоқда. Бу хизматлардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида талаблар мавжуд.

Айни пайтда Газ тизимига уланиш; Электр тизимига уланиш; Иссиқлик тизимига уланиш; Сув ва оқава сув, канализация тизимига уланиш; Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси; Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси; Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш; Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, Қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш; Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш; Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш; Махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсат бериш; Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш; Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш; Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш; Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш; Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия; Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома ва шу каби юздан ортиқ давлат хизматлари мавжуд. Ушбу хизматлар турлари ҳақида тўлиқ маълумотни https://www.minjust.uz/ сайт ёки https://davxizmat.uz/ Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги орқали олиш мумкин. Айни сайтларда давлат хизматларига фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги статистик маълумотлар ҳам келтирилган. Бу маълумотлар ичида давлат хизматлари марказлари орқали, шунингдек, онлайн мурожаатлар статистикасини ҳам топишимиз мумкин.

Қуйида давлат хизматларини бир нечта турлари ва мурожаатлар келтирилган.

Бу муҳим:

Рад этиш сабаблари – шахсий маълумотларнинг, шу жумладан телефон рақамини ҳам нотўғри киритиш.

Хизмат тури: Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

сўровнома тўлдирилади;

  • сўровномага ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари;
    • боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари киритилади.

Имтиёзли тоифага мансуб шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  • ногиронлиги бўлган шахснинг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами);
    • уч ва ундан зиёд боласи бор оила фарзанди (туғилиш ҳақида гувоҳномалар серияси ва рақамлари);
    • ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами);
    • талаба ёки педагог фарзанди (муассаса номи, директор (ректор) буйруғи рақами;
    • етим ёки ота-она қаровидан маҳрум бола (вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами);
    • бошқа муассасадан кўчирилган бола (муассаса номи, қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами);
    • ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада тарбияланаётган бола (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами).

Тўлов миқдори: Бепул.

Муддат:1 соат

Ушбу мурожаатни онлайн (электрон рақамли имзо олиш каби сўровнома тўлдирилади) ва ДХМ орқали амалга ошириш мумкин.

Ушбу хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 244-сон қарори.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний шахслар.

Мурожаатларни кўриб чиқиш билан шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.

Хизмат тури: Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш

Ушбу хизмат Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (паспорт идорасига) бормасдан вақтинча прописка олиш имкониятини беради.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида белгиланган.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1049-сон қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати – 1 иш куни.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний шахслар.

Шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

сўровнома тўлдирилади.

  • сўровномага фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
  • умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).
  • имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
  • халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (диплом ёки сертификат ва бошқалар;
  • чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификати (агар мавжуд бўлса);
  • илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатлари (агар мавжуд бўлса) илова қилинади.

Тўлов миқдори: Бепул.

  • олдинги йил битирувчилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 %, таҳминан 111500 сўм.

Муддат: 10 дақиқа.

Ушбу мурожаатни онлайн (электрон рақамли имзо олиш каби сўровнома тўлдирилади) ва ДХМ орқали амалга ошириш мумкин. Абитуриентларни ҳужжат топшириш муддати 20 июндан 20 июлгача бўлгани туфайли ушбу муддатдан сўнг онлайн ҳужжат қабул қилиш тўхтатилади.

Хизмат тури: Кадастр паспортини шакллантириш

Мазкур хизмат ёрдамида фойдаланувчилар уйдан чиқмасдан туриб, кўчмас мулк объекти учун кадастр паспортини шакллантиришга буюртма бериши ёки қайта шакллантириши мумкин.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун нархлар:

кўп квартирали уйдаги квартира – объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

якка тартибдаги турар-жой – объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – бепул;

ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари.

Нархлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2014 йил
10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 623-сон қарори билан ўрнатилган.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний ва юридик шахслар.

Ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрмасдан мустақил равишда солиқ қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумотномани шакллантириб чоп этиб олиш имконияти яратилган. 

Мазкур маълумотнома ўзининг уникал рақамига эга бўлиб, барча сўралган корхона ва ташкилотларга тақдим этилиши мумкин. Ушбу ташкилотлар электрон маълумотноманинг ҳақиқийлигини солиқ органларининг маълумотлар базасидан тўғридан-тўғри текшириб олиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш

Хизматнинг соҳага тегишлилиги – кўчмас мулк.

Хизмат натижаси – маълумотнома.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний шахслар.

Шуғулланувчи ташкилот – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиаллари.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш

Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиши шарт.

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сон қарори.

Шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун)

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний ва юридик шахслар.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори.

Шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – аризани кўриб чиқиш учун давлат божи қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 %.
  • Тошкент шаҳрига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 %.
  • туманлар ва шаҳарлардаги туманлар ҳудуди учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 %.

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
9 мартдаги “Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 70-сон қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати – 8 кун ичида.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний ва юридик шахслар.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Шикоят аризаси бериш тартиби

Божхона органи хизматчиси томонидан ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, божхона декларантига камчиликларни бартараф этиш бўйича маълумот 3 соат ичида юборилади. 

Бу қандай ишлайди?

  • Рухсат этиш хусусиятига эга ва бошқа ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “ЕАИС” тизимига киритилади.
  • Ариза юборган шахсга рухсат этиш хусусиятига эга ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
  • Электрон декларация ва керакли ҳужжатлар тайёрланади, электрон рақамли имзо билан имзо қўйилади ва “АИСЭДТ” орқали божхона ташкилотларига юборилади.
  • Товарларни божхонада электрон кўринишда расмийлаштирадиган ҳодимга электрон декларация юборилади.
  • Камчиликлар аниқланса, божхонада расмийлаштирувчи мутахассисга юборилади.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисидаги маълумотномаларни бериш.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
4 октябрдаги “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 797-сон қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати – 2 иш кунида.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар.

Шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – бепул.

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
26 мартдаги “Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 238-сон қарори.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний шахслар.              

Шуғулланувчи ташкилот – “Халқ банки” АТБ

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот

Мазкур хизмат орқали Сиз пенсиянгиз (нафақангиз) миқдори, тайинланган санаси, тўлаш муддати, иш стажи давомийлиги, нафақа тури, танланган муддат бўйича тўловлар миқдори, шунингдек ҳисобланган ва ҳисобланмаган иш стажи ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – бепул.

Хизматни кўрсатиш муддати – бир зумда.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси – жисмоний шахслар.

Шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – бепул.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги – ижтимоий ҳимоя.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сон қонуни.

Хизматни кўрсатиш муддати – ушбу хизмат онлайн режимда кўрсатилади.

Хизмат натижаси – шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағидаги маблағ суммаси. 

Шуғулланувчи ташкилот – “Халқ банки” АТБ.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Хизмат тури: Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби – бепул.

Хизмат регламенти – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий регламенти.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги – ижтимоий ҳимоя.

Шуғулланувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси

Давлат хизматларидан фойдаланиш ёки ягона портал орқали керакли маълумотлар олиш фуқароларга бир нечта ташкилотларга мурожаат қилмаслиги ва коррупцияни олдини олади . Ягона портал орқали мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо ёки OneID орқали рўйхатдан ўтиш керак.

4. MY.GOV.Uzга мурожаат

Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz сайтида электрон рақамли имзо ёки OneID орқали шахсий кабинет яратиш мумкин. Электрон рақамли имзога эга бўлмаган юридик ёки жисмоний шахслар OneID орқали кабинетига кириши ва хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Электрон рақамли имзога эга бўлган фуқаролар ягона портал орқали юқорида келтирилган хизматларни Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилмасдан онлайн олиш имкониятига эга. Бунинг учун E-IMZO дастури ўрнатилади. Ўрнатилганда ишчи столида қуйидагича ёрлиқ пайдо бўлади.

Шундан сўнг электрон рақамли имзони танланг сатри босилади. 

Бу муҳим:

Давлат хизматларидан олинган электрон рақамли имзони С дискда DSKeys номли папкага жойлаштиринг.

С дискка жойлаштирилган электрон рақамли имзони портал ўзи танлаб олади сўнг имзо чекинг тугмаси босилади.

Калит устига босиш орқали портал сатрига калит киритилади.

Имзо чекинг тугмаси танланади. Ойнада электрон рақамли имзонинг пароли сўралади

Бу муҳим:

Ушбу парол Давлат хизматларидан электрон рақамли имзо олганда СМС орқали келади. Ушбу паролни сақлаб қўйиш лозим. Шу орқали порталдаги шахсий кабинетга кириш мумкин.

Сўнг паролни муваффақиятли қабул қилгани хақида тасдиқловчи маълумот пайдо бўлади.

Кириш тугмаси босилиб, шахсий кабинетга кирилади.

Порталдаги хизматлардан бирини танлаб, ушбу хизмат ойнасига ўтилади.

Хизматдан фойдаланиш тугмаси босиш орқали кейинги босқичга ўтилади.

Кейинги босқич 3 қадамдан иборат. Ҳар бир қадамда сўралган шахсий маълумотларни киритиш орқали кейинги қадамга ўтиш лозим.

Ҳар бир хизмат ўзига хос маълумотлар сўрайди ва қадамлари мавжуд.

Худди шу амалларни барча хизматларга қўллаш мумкин.

Хизмат тури: Нотариус қабулига ёзилиш

Хизматдан фойдаланиш учун хизмат тури, сана, аниқ вақт, нотариал идора ва бошқалар ҳақида маълумотни ўз ичига олган онлайн шаклни тўлдириш лозим. Аризани олган нотариал идора ходимлари эса барча мурожаатларни “Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мурожаатларини рўйхатга олиш журнали”да рўйхатга олиши керак бўлади.

Ушбу масалалар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомда кўзда тутилган. Низомга кўра, ариза берувчи нотариал идора томонидан мурожаати келиб тушгандан сўнг кўпи билан бир иш куни муддатида қабул қилиниши керак.

Нотариусни белгиланган вақтда аризачи қабулга келмаган ҳолатда қабул умумий келишилган ҳолатда ёки қабул кунини қайта белгилаш орқали амалга оширилади. Белгиланган вақтни бошқа шахсга тайинлаш мумкин эмас.

“Нотарус қабулига ёзилиш” тугмаси босилади. Қуйидаги сўровнома ойнасига ўтилади ва барча мажбурий қаторлар тўлдирилади.

Хизмат тури, қабулга ёзилиш куни, ҳудуд, туман ташланган заҳоти билан туманда ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фамилияси, исми ва шарфини тизим ўзи танлайди. Маълумотлар ва қабул куни мақул бўлса «юбориш» тугмаси босилади.

Хизматдан фойдаланиш статистикаси