Интернат тарбиячисига қўшимча ҳақ борми

Самир Латыпов

Самир Латыпов

ТДЮУ Ҳуқуқий ташаббуслар ва инновациялар маркази директори, ҳуқуқ магистри, 15-йиллик юридик стажига эга.
Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларида синф тарбиячиларга синф раҳбарлик учун қўшимча ҳақ тўланадими?

— Умумтаълим муассасалари, шу жумладан барча турдаги мактаб-интернатлар ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида ҳамда синфдаги ўқувчилар сонига кўра қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

  • 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
  • 16 – 20 нафар ўқувчига — 31,6 фоиз;
  • 21 – 25 нафар ўқувчига — 36,9 фоиз;
  • 26 – 30 нафар ўқувчига — 42,1 фоиз;
  • 31 нафар ва ундан кўп ўқувчига – 52,8 фоиз (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 10-бандлари).

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари Миқдорларига қўра, ўқитувчилардан алоҳида равишда тарбиячилар лавозими мавжуд.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатлартарбиячиларнинг  синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқи, афсуски, қонунчиликда тўғридан тўғри кўрсатилмаган.