– Иш ҳақини ундиришни сўраб мурожаат қилиш муддати ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ойни ташкил қилади (МК 270-моддаси 1-қисмининг 4-хатбошиси).
Шуни айтиб ўтиш керакки, даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборганлиги масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Шу сабабли, судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризани қабул қилмасликка ҳақли эмас (ФК 153-моддасиниг 1, 2-қисми, Олий суд Пленумининг 17.04.1998 даги 12-сон қарорининг 3-банди 1, 2-хатбоши).
Бундан ташқари, суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди (ФКнинг 159-моддаси). Агар суд ишдаги ҳужжатларни ҳар томонлама текшириб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад этади (ФКнинг 153-моддаси 3-қисми, Олий суд Пленумининг 17.04.1998 даги 12-сон қарори 3-бандининг 1-хатбошиси).
Қўшимча маълумот: Оҳирги иш ҳақини тўламаслик ўзидан ўзи ишга тиклаш учун асос бўлмайди. Сабаби, ишга тиклаш меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳоллардагина амалга оширилади (МК 111-моддасининг 1-қисми).