Фан олимпиадада ғолиб бўлган талабалар қандай рағбатлантирилади

Самир Латыпов

Самир Латыпов

ТДЮУ Ҳуқуқий ташаббуслар ва инновациялар маркази директори, ҳуқуқ магистри, 15-йиллик юридик стажига эга.
Фан олимпиадада иштирок этиб, унда ўрин олган талабаларга пуллик мукофот бериладими? Мукофот берилса, унинг миқдори қандай?

– Халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш берилиши мумкин. Бунда пул маблағлари олий таълим муассасанинг талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади (Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 даги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-банди).

Маълумот учун:  2021 йил 1 февраль кунидан бошлаб базавий стипендия миқдори 470 800 сўм этиб белгиланган (Президентнинг 30.12.2021 даги ПҚ–4938-сон қарорининг 1-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 даги 59-сон қарорининг 2-иловаси).