Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Чунки бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.
Бaрчa мaмлaкaтлaрдa прeзидeнт муайян муддaтгa сaйлaнади. Сaйлoвлар ҳам ҳaр хил бўлиши мумкин. Мaсaлaн, aйрим дaвлaтлaрдa прeзидeнтни пaрлaмeнт (хaлқ вaкиллaри) сaйлaйди (Итaлия, Чeхия, Пoльшaдa); aйрим мaмлaкaтлaрдa фaқaт прeзидeнтни сaйлaш учунгина мaхсус aнжумaн чaқирилaди (Гeрмaниядa); баъзи мaмлaкaтлaрдa прeзидeнтни сaйлoвчилaрнинг вaкиллари сaйлaйди (AҚШдa); aйрим давлатлaрдa прeзидeнтни бeвoситa хaлқ сaйлaйди (Фрaнция, Рoссия, Қoзoғистoндa). Дeмaк, прeзидeнт сaйлoвига оид жaҳoн тaжрибaсидa тўғридaн-тўғри сaйлoв ёки пoғoнaли сaйлoв қўллaнaди.
Ўзбекистонда президент бевосита фуқаролар томонидан сайланади. Мамлакат раҳбарини, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаини ташкил этган – халқ сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига мувофиқ, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
Фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловда иштирок этадилар. Бу орқали нафақат сайловда, балки давлат бошқарувида ҳам иштирок этадилар. Шу жиҳатдан Президент сайлови давлат ва жамият ҳаёти учун жуда муҳим жараёндир.
Хусусан, давлат ҳокимияти тизимида президентлик институтининг ўрни ва нуфузи юқори бўлганидек, Президент сайлови ҳам давлат ва жамият бошқарувида алоҳида ўрин тутади. Мазкур сайловнинг сиёсий аҳамияти шундан иборатки, Президент сайлови орқали халқ ўзи ишонган вакилни маълум муддатга давлат раҳбари этиб сайлайди.
Мамлакатимизда навбатдаги Президент сайловига энг юксак ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник даражада тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш катта аҳамият касб этади. Бунинг учун мамлакатимизда барча зарур шарт-шароит яратилган.
Жорий йилги сайловнинг ўзига хослиги шундаки, у муддатидан илгари, Конституциявий ислоҳотлар натижасида Конституциянинг 128-моддасига киритилган янги нормалар асосида ўтказилмоқда.
2023 йил 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган.
“Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди. Биринчи фармон янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутади.
Бош қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш; ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, давлат раҳбари иккинчи муҳим фармонни имзолади. Унга мувофиқ, мамлакатда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади”.
Ушбу оммабоп рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари, Сайлов кодексида қайд этилган юқоридаги нормаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ижтимоий аҳамияти ёритиб берилади.
I. Ўзбекистонда президентлик сайловининг аҳамияти ва ўзига хослиги
Ўзбекистонда президентлик институти алоҳида аҳамиятга эга. Президент лавозими Ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари тизимида марказий ўринни эгаллайди. Президентлик ҳокимиятида давлат бошлиғига тегишли асосий ваколатлар мужассамлашган. Бу янги ўзбек давлатчилиги биносининг асосий таянчидир. Президент тимсолида ўзбек халқи ўз йўлбошчиси, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги энг муҳим масалаларни ҳал қилувчи лидерни кўради. Ҳар қандай вазиятда ўз халқига суянч ва таянч бўладиган, мамлакатни тараққиёт сари дадил етаклай оладиган ишончли инсонни тасаввур қилади. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда президентлик сайловининг нақадар муҳимлигини кўриш мумкин
Ўзбeкистoндa прeзидeнт умумий, тeнг, тўғридaн-тўғри сaйлoв ҳуқуқи aсoсидa, яширин oвoз бeриш йўли билaн сaйлaнaди. Тўғри сaйлoв oрқaли прeзидeнт хaлқ тoмoнидaн сaйлaнгaндa у хaлқдaн вaкoлaт oлaди, бoшқa ҳeч қaндaй тузилмa oлдидa мaсъул бўлмaйди. Ундaн тaшқaри, тўғри (бевосита) сaйлoв асосидa прeзидeнт сaйлaнгaн мaмлакaтлaрдa прeзидeнтнинг вaкoлaтлaри кeнг ҳамда бoшқa ҳoкимият тузилмaлaригa тaъсири кучли бўлaди.
Прeзидeнт сайлови давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Шу жиҳатдан Президент сайлови билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг асосий қисми Конституция даражасида ҳуқуқий тартибга солинган.
Ўзбeкистoн Республикаси Кoнституциясининг қуйидаги иккита моддасида президентлик сайловига оид ҳуқуқий нормалар ўз аксини топган:
- 106-мoддaгa aсoсaн, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти лaвoзимигa ўттиз бeш ёшдaн кичик бўлмaгaн, дaвлaт тилини яхши билaдигaн, бeвoситa сaйлoвгaчa кaмидa 10 йил Ўзбeкистoн ҳудудидa муқим яшaётгaн Ўзбeкистoн Рeспубликaси фуқaрoси сaйлaниши мумкин. Aйни бир шaхс сурункaсигa икки муддaтдaн oртиқ Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти бўлиши мумкин эмaс.
- 128-мoддaга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади, бундан ушбу Конституцияда назарда тутилган муддатидан илгари сайлов ўтказиш ҳоллари мустасно.
Давлат ва жамият бошқарувида Президент сайлови билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг асосий қисми Конституция даражасида тартибга солингани – бу сиёсий жараённинг нақадар муҳимлигини, мамлакат келажаги ва халқ фаровонлиги учун ғоят аҳамиятли воқелик эканини исботлайди.

Бу мезон ҳам Ўзбекистондаги президентлик сайловининг ўзига хослигини кўрсатади.
Овоз беришда фуқаролар иштирок этишининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу мамлакатнинг кейинги тақдири билан боғлиқ. Фақат шу юрт фуқаросигина давлатнинг келажаги ҳақида кўпроқ ўйлайди.

Ўзбекистондаги Президент сайловларининг яна бир хусусияти, президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақат сиёсий партияларга берилганлиги билан боғлиқ. Ўзбекистонда 2008 йилда сайлов соҳасида ислoҳoтлaр aмaлгa oширилиб, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунгa қaдaр Ўзбекистонда президентликка нoмзoд кўрсaтиш ҳуқуқигa сиёсий партиялардан ташқари фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари ҳам эга бўлган. Лекин кейинчалик давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг роли ва иштирокини кучайтириш мақсадида бу ҳуқуқ фақат сиёсий партиялардагина қолдирилган.
Президентликка номзодлар учун Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда Сайлов кодексида махсус талабларнинг белгиланган. Хусусан, асосий қонунда кўрсатилган қоидалар Сайлов кодексида янада кенгроқ ёритилган.

Шунингдек, Президент сайловида бошқа сайловлардан айрим фарқлар ҳам мавжуд. Масалан, номзодларга қўйилган талабларда, сайлов округларини тузишда, номзод кўрсатишда, партиялар томонидан имзо йиғишда ва ҳ.к.
II. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозими, ваколатлари нуқтаи назаридан мамлакатдаги энг юқори мансабдор шахс бўлгани учун, бу лавозимга сайланиш учун номзодларга муайян талаблар қўйилади.

Президентлик лавозими учун муайян талаблар барча ривожланган мамлакатлар ҳуқуқий амалиётида мавжуд. Чунки давлат бошқарувига келадиган шахс ёши, миллати, тажрибаси, билим ва малакаси ҳамда шу каби бир нечта талабларга жавоб бериши зарур. Масалан, бундай талабларни АҚШ қонунчилигида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, АҚШ Конституциясига кўра президентликка номзодлар АҚШда туғилган бўлиши, 35 ёшдан катта ва 14 йил мобайнида АҚШ ҳудудида истиқомат қилган бўлишлари керак.
Охирги вақтларда аҳоли ўртасида “Ўзбекистонда ким президент бўлиши мумкин?”, “Президентликка номзод қандай талаб ва сифатларга эга бўлиши керак?”, “Қонунларда Президентликка номзодлар учун қандай мезонлар белгиланган?” каби саволларга жавоб олишга қизиқиш кучайиб бормоқда. Чунки фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиш, ўз мустақил позициясини илгари суриш имкониятлари ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикаси Президенти номзоди учун белгиланган талаблар акс эттирилган. Аввало, Конституциясининг 90-моддасида белгиланган нормалар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод учун қўйилган талабларни кўриб чиқсак. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин”.
Демак, Конституция ва Сайлов кодекси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод учун белгиланган талабларни қуйидагича изоҳлаймиз:
- Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги. Давлат раҳбари сифатида уни бошқариш мақсадида президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриш орқали иштирок этмоқчи бўлган номзод муайян ҳаётий тажрибага эга бўлиши керак. Тажрибага бир неча йиллар давомида ҳаёт синовларидан ўтиш орқали эришилади. Шу жиҳатдан Президентликка номзод учун ёш цензи – 35 ёш деб олинган. Шахс бу ёшга етгач, ўз мустақил позициясига эга бўлиб, муҳим қарорларни қабул қилиш имконига эга бўлади. Давлат ва жамиятни бошқаришда муайян ёш ва тажрибанинг аҳамияти катта эканидан келиб чиқиб, мазкур ёш цензи белгиланган.
- Давлат тилини, яъни ўзбек тилини яхши билиши. Бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири бўлиб, Ўзбекистонни бошқаришга даъвогарлик қилаётган номзод, албатта, ўзбек тилини билиши зарур. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат тили ва унинг нуфузини юксалтиришга давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратилаётган бир вақтда бу талабнинг аҳамияти янада юксалмоқда.
- Бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган бўлиши. Ушбу талаб ҳам Президентликка номзод учун бежизга белгиланмаган. Унинг аҳамияти шундаки, муайян юртда муқим яшаган шу мамлакатнинг ютуқ ва камчиликларини, пасту-баландини, қувончу-ташвишларини нисбатан яхши билади. Шунинг учун ушбу юртда яшаётган аҳоли билан ҳамнафас бўлган, улар билан бир шароитда яшаган инсоннинг президентликка номзод сифатида кўрсатилиши мантиқан тўғри бўлади.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши керак. Бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири. Албатта, муайян мамлакатга раҳбарлик қилиш, уни бошқариш учун шу давлатнинг фуқароси бўлиш талаби алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу талаб орқали номзоднинг давлатга тегишлилиги акс эттирилган. Сайлов ва сиёсий жараёнларда фуқаролик масаласининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу мамлакатнинг кейинги тақдири билан боғлиқ. Фақат шу юрт фуқароси мамлакат тақдири ҳақида кўпроқ қайғуради. Шунинг учун нафақат, номзод кўрсатишда, балки сайловда иштирок этиш, овоз бериш учун ҳам фуқаролик талаби белгиланган. Қисқаси, Ўзбекистон тақдирини фақатгина Ўзбекистон фуқаролари ҳал қилиши керак.
Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади” мазмунидаги Президент сайлови билан боғлиқ жуда муҳим ҳуқуқий норма ҳам ўз аксини топган.
Ушбу нормада, биринчидан, Президент сайловида фақат мазкур давлат фуқаролари иштирок этиши қайд этилган бўлса, иккинчидан, сайловни ўтказишнинг асосий тўртта принциплари кўрсатилган, учинчидан, Президентнинг ваколат муддати, яъни беш йилга сайланиши ўз аксини топган.
Шу ўринда сайловни ўтказиш принципларига тўхталиб ўтсак. Бутун дунёда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро стандартлари яратилган. Улар – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966 йил), Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция, БМТнинг Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги декларацияси, Эркин ва адолатли сайлов принциплари тўғрисидаги декларацияси, ЕХҲТнинг Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжати, МДҲга иштирок этувчи давлатларда демократик сайловлар, сайловга доир ҳуқуқлар ва эркинликлар стандартлари тўғрисидаги Конвенция ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.
Қайд этилган сайлов принципларининг мазмун-моҳиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
- Умумий сайлов ҳуқуқи. Ушбу принцип моҳиятан сайловларнинг умумийлигини, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалигини, шунингдек фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эга эканини англатади.
- Тенг сайлов ҳуқуқи. Мазкур принцип сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлишини, овозлар тенглигини англатади. Яъни овозларни санашда битта сайловчи овози бошқаси билан тенглигини, бирорта овоз бошқасидан устун эмаслигини ифодалайди. Шунингдек, сайловда иштирок этишдаги тенгликни қамраб олади.
- Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи. Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқаролар томонидан бевосита сайланади. Бу принцип сайловчининг бевосита, яъни бирорта вакилсиз, тўғридан-тўғри ўзи овоз беришини англатади. Бир кишининг номидан бошқаси овоз бериши ушбу принципга зид ҳисобланади.
- Яширин овоз бериш ҳуқуқи. Ушбу принцип мазмунига кўра, сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

Сайловларнинг юқоридаги принципларга амал қилган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши уларнинг ҳақиқий демократик сайлов деб баҳоланишига асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати. Президент ваколат муддати ҳақида фикр юритсак, барча демократик мамлакатларда сайланадиган олий мансабдор шахслар учун аниқ ваколат муддатлари белгиланади. Ўзбекистонда бу муддат беш йил. Президент учун ҳам, депутатлар учун ҳам беш йиллик ваколат муддати кўрсатилган.
Президент ваколат муддатини белгилаш бўйича хорижий тажрибада турли ёндашувларни кузатиш мумкин. Масалан, АҚШда – тўрт йил, Францияда – беш йил, Россия ва Қирғизистонда – олти йил.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси чуқур таҳлил қилиниб, ўзига хос миллийлик, менталитетни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда беш йил, яъни энг мақбул муддат белгиланган.
Яна бир муҳим қоида, “айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”лиги ҳисобланади.

Ушбу тақиқловчи норманинг моҳияти кўпчилик учун тушунарли. Сабаби, Президентлик энг масъулиятли ва юқори лавозим ҳисобланади. Унга кўрсатилаётган номзодлар қасддан жиноят содир этмаган ва унинг учун илгари судланмаган бўлиши шарт. Бу Президентликка номзоднинг юксак ахлоқий ва ҳуқуқий маданиятга эгалигини намоён этадиган яна бир муҳим мезон ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасига асосан “диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”. Қолаверса, юртимизда диний бағрикенглик тамойилларига амал қилинади. Шунинг учун муайян диний ташкилот вакилини Президентликка номзод сифатида рўйхатга олинмаслиги кўрсатилган.
III. Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи
Дунёдаги кўплаб ривожланган давлатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам Президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақатгина мамлакатда қонуний фаолият олиб бораётган сиёсий партияларга берилган.

Сайлов кодексининг 62-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига оид асосий қоидалар ўз аксини топган бўлиб, унга кўра, “Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин”.
Сoҳaдa ислoҳoтлaр aмaлгa oширилгунгa қaдaр нoмзoд кўрсaтиш ҳуқуқигa вaкиллик ҳoкимияти oргaнлaри вa бeвoситa фуқaрoлaр ҳaм (тaшaббускoр тaшкилoтлaр oрқaли) эгa бўлгaн. Ҳoзир бундaй ҳуқуққa фaқaт сиёсий пaртиялaр эгa.
“Нима сабабдан айнан сиёсий партиялар Президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга?” – деган ҳақли савол пайдо бўлиши табиий. Бунинг учун, аввало, сиёсий партия қандай ташкилот эканига тўхталиб ўтиш жоиз.
Демократик мамлакатларда сиёсий партиялар муҳим ўринни эгаллайди. Улар аҳоли турли табақа ва гуруҳларининг сиёсий иродасини ифода этиб, давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Сиёсий партия жамоат бирлашмасининг шундай бир шаклики, у орқали муайян гуруҳ (масалан, тадбиркорлар, шифокорлар ва ҳ.к.) ўзаро бирлашиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолда ўз хоҳиш-истакларини, манфаатларини давлат бошқарувида ҳисобга олиниши ҳамда бошқарувда иштирок этиш учун курашадилар.
Сиёсий партиянинг бошқа жамоат бирлашмалари ёки турли нодавлат нотижорат ташкилотларидан асосий фарқи уларнинг ҳокимият учун курашда (сайловларда) иштирок этишидир. Ўзбекистонда фақат сиёсий партияларга сайловларда иштирок этишга, турли (олий ва маҳаллий) давлат ҳокимияти вакиллик органларига, президентликка ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқи берилган.
Шунинг учун сиёсий партияларга қонун ҳужжатларида берилган таърифларда бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасига кўра, “Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар”.
Сиёсий партия муайян манфаатлар бирлиги асосида бирлашган фуқаролардан иборат, ҳокимият учун, бошқарувда иштирок этиш учун ҳаракат қиладиган нодавлат ташкилоти ҳисобланади.
Сиёсий партияга аъзо бўлиш фуқароларга, айниқса, ёшларга давлат бошқарувида иштирок этиш учун, ўзларининг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга имкон яратади. Ўз фикр, ғоя ва қарашларини давлат органларига етказиш, давлат бошқарувида бевосита иштирок этиш, сайланиш ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
Сиёсий партиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Ўзбекистонда бир қатор қонунлар қабул қилинган. Хусусан, 1996 йил 26 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни.
Унда партиялар фаолиятининг кафолатлари, уларни тузиш, рўйхатга олиш, партиялар мулки, улар фаолиятини тўхтатиш тартиби ва бошқа муҳим масалалар тўлиқ кўрсатиб берилган.
Сиёсий партияларни тузиш учун камида 8 та ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 20 минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилувчи шахслар (судьялар, прокурорлар ва прокуратура терговчилари); Миллий гвардия, Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва ҳарбий хизматчилар, хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сиёсий партияга аъзо бўла олмайдилар. Сиёсий партияларга аъзолик фақат якка тартибда қайд этилади. Бир партиянинг аъзоси айни вақтда иккита партияга аъзоликка қабул қилинмайди.
Сиёсий партиялар сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда, қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этади.
2021 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия фаолият олиб бормоқда. Улар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси (1991 йил), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (1995 йил), Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (1995 йил), Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (2003 йил), Ўзбекистон экологик партияси (2019 йил).Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 62-моддасида номзод кўрсатиш ваколатига эга бўлган субъект, яъни сиёсий партияни қайд этиш билан бирга, яна бир муҳим талаб кўрсатилган. У – Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган бўлиши шартлиги.
Ушбу қоидалар, яъни партияни рўйхатга олиш тартиби сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи қонунда батафсил кўрсатилган. Хусусан, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8-моддасида сиёсий партияни рўйхатга олиш тартиби кўрсатилган. Унга кўра, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади. Бунинг учун белгиланган талаблар бажарилиши зарур.
Хусусан, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан, мазкур партияга бирлашиш истагини билдирган йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади.
Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Навбатдаги босқич – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан ҳужжатлар тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 63-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳақида қоида белгиланган.
Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига қуйидагиларни тақдим этиши керак:
- сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома;
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради.
Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.
IV. Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби
Президентликка номзод кўрсатиш ҳам сайлов кампаниясининг энг муҳим ва масъулиятли босқичларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 64-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартибига оид нормалар белгиланган. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.
Навбатдаги сайлов 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилишини ҳисобга олсак, унга 65 кун қолганида, яъни 2021 йил 20 августдан бошланади. 45 кун қолганида, яъни 2021 йил 9 сентябрь куни тугайди. Демак, навбатдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида номзодлар кўрсатиш 2021 йил 20 август –
9 сентябрь кунлари оралиғида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.
Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.
Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади: сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори; сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари.
Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда жами сайловчилар умумий сонини тахминан 22 миллион нафар фуқаролар деб олинса, унинг камида бир фоизи – 220 минг кишининг имзоси тўпланиши керак.
Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.
Демак, бунда битта сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада кўпи билан 19-20 минг имзо йиғиши керак. Битта вилоятдан юз мингта имзо йиғиб, бошқа вилоятдан беш мингта имзо йиғилса, белгиланган талабларга тўғри келмайди.
Қуйида имзо варақасининг намунаси кўрсатилмоқда:
Олд томон | ||||||
Сиёсий партиянинг рамзи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни кўллаб-қувватлашга доир ИМЗО ВАРАҚАСИ | ||||||
____________________________________________________________ (имзолар тўпланган маъмурий-ҳудудий тузилма номи) | ||||||
Биз, қуйида имзо қўювчилар,________________________________дан | ||||||
(сиёсий партиянинг номи) | ||||||
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қўрсатилган номзод ______________________________________ни қўллаб-қувватлаймиз: (номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми) | ||||||
Т/р Сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган йили (агар 18 ёшда бўлса, туғилган ойи ва куни) Яшаш жойи (манзили) Паспорт ёки ID-карта серияси ва тартиб рақами Шахсий имзо ва имзо қўйилган сана 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20. 21. Орқа томони | ||||||
Тўпланган имзоларнинг умумий сони________
____________________________________________________________
(сайловчилар имзосини тўплаган шахс Ф.И.О., яшаш жойи манзили,
паспорти ёки ID-картасининг серияси ва тартиб рақами, имзоси)
М.Ў.
Имзо варақасини тасдиқлайман ________________________________
(сиёсий партия туман, шаҳар бўлинмаси
раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси)
Шу ўринда имзо тўплаш борасидаги бир масалага алоҳида эътибор қаратиш зарур. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва Олий Мажлисга ўтказиладиган сайловларда мазкур жараённинг алоҳида фарқлари мавжуд.
Президент сайловида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо йиғилса, Олий Мажлис сайловларида сиёсий партияларни сайловдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғилади.
Яна бир масала шундаки, амалиётда имзолар йиғишда айрим баҳсли ҳолатлар ҳам кузатилган. Масалан, “Амалдаги Президентнинг номзоди кўрсатилган ҳолда, у учун имзо қўйган фуқаро бошқа номзод учун имзо чекиши мумкинми ёки йўқми?” – деган савол бўйича. Бу ҳолатда қонунчиликда чеклов мавжуд эмас. Битта фуқаро бир неча номзодни қўллаб-қувватловчи имзо қўйиши мумкин.
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг Сайлов кодекси талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва Сайлов кодекси талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди.
V. Президент сайловида сайловолди ташвиқотининг ўзига хослиги
Президентлик сайловларида номзод кўрсатиш, номзодларни рўйхатга олишдан кейинги яна бир муҳим босқич – бу сайловолди ташвиқотини амалга ошириш ҳисобланади.
Барча сайловларда бўлгани каби президентлик сайловида ҳам сайлов жараёнининг энг муҳим ва масъулиятли босқичларидан бири, бу – сайловолди ташвиқотидир. Чунки сайловолди ташвиқоти, аввало, Президентликка номзодларнинг шахси, билими ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён қилишга, шунингдек, сайловчиларни номзодлар дастурларининг асосий йўналишлари, мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалари билан яқиндан таништиришга, айни чоғда, сайловчиларни номзод учун овоз беришга ишонтиришга қаратилган муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам барча демократик давлатларда, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам сайловлар жараёнида сайловолди ташвиқоти босқичига алоҳида эътибор берилади.
Ҳақиқатдан ҳам, ушбу босқичда Президентликка номзодлар, сиёсий партиялар сайловчиларни ўзларининг келгуси фаолият дастурлари билан таништирадилар ҳамда ушбу жараённинг нечоғлик фаол ва самарали ташкил этилганлигидан келиб чиқиб, муайян натижаларга эришадилар. Шу маънода, сайлов жараёни иштирок-чиларининг сайловолди ташвиқоти борасида ҳуқуқ ва мажбуриятларидан яхши хабардор бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.
Сайловолди ташвиқотига оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9-боби (44-48-моддалар)да ўз аксини топган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги қарори асосида “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Мазкур Низом 5 боб ва 49 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартибини белгилайди.
Сайловолди ташвиқоти: биринчидан, номзодларнинг шахси, билими ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён қилишга, иккинчидан, сайловчиларни номзодлар дастурларининг асосий йўналишлари, мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалари билан яқиндан таништиришга, учинчидан, сайловчиларни номзод учун овоз беришга ишонтиришга қаратилган муҳим восита бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан, Президентликка номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди. Номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади.
Навбатдаги сайлов 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилишини ҳисобга олсак, номзод кўрсатиш 45 кун қолганида, яъни 2021 йил 9 сентябрь куни тугайди. Демак, навбатдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида номзодларни рўйхатга олиш 19 сентябрда тугалланади.
Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Дастлабкиҳисобларга кўра, жорий сайловлардаги ташвиқот 20 сентябрь кунлари атрофида бошланади.
Сайловолди ташвиқоти ўртача 30 – 32 кун давом этади.
Сайловолди ташвиқоти бир кун қолганда тўхтатилади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди. Демак, жорий сайловларда сайловолди ташвиқоти 22 октябрь куни тугайди, 23 октябрь, яъни сайловдан бир кун аввал ҳамда 24 октябрь – овоз бериш куни ташвиқот олиб борилиши мумкин эмас.
Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин “жимжитлик куни” ҳисобланади, бу кунлар жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тақиқланади.
Ўзбекистонда сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади.
Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Демак, сайловолди ташвиқотини олиб бориш вақти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан бошлаб сайлов кунидан бир кун олдингача бўлган муддатни қамраб олади.
Президентлик сайловларидаги сайловолди ташвиқотининг ўзига хослиги шундаки, унда номзодлар республикамиздаги 14 та маъмурий-ҳудудий бирликда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида алоҳида-алоҳида сайловчилар билан учрашувлар ўтказадилар. Бунинг учун барча номзодларга тенг шароитлар яратилади.
Сайлов кодексига асосан сайловолди ташвиқоти қуйидаги учта турда амалга оширилади:
- Сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни номзодни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.
- Номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.
“Сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш” мазмунидаги нормани шарҳлашда, аввало, сиёсий партиянинг дастури ва сайловолди платформа тушунчаларини аниқлаштириб олиш зарур.
Сиёсий партияларнинг дастур ва сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиши бу сайловолди ташвиқотининг биринчи туридир.
Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни номзодни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш. Бу жараён Президент сайловларига тегишли. Президентликка номзодларнинг алоҳида сайловолди дастури тайёрланади. Уни Президентликка номзодни ёқлаб овоз беришга чақирган ҳолда тарқатилади.
Учинчиси, Номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатишдир. Сайловолди ташвиқотининг бу тури амалда кўпроқ қўлланилади. Нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам номзоднинг шахсига алоҳида эътибор қаратилади. Ва табиийки, номзод тўғрисидаги ахборотлар кўп тарқатилади. Номзоднинг таржимаи ҳоли, унинг эришган натижалари, тажрибаси, имкониятлари ҳақидаги маълумотлар, албатта, сайловчиларни қизиқтиради.
Умуман, Президентлик сайловларида сайловолди ташвиқоти юқори даражада амалга оширилади ва у сайловчилар учун муҳим жараён ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги қонун асосида Сайлов кодексига сайловолди ташвиқотини олиб бориши мумкин бўлмаган шахслар ҳақида қўшимчалар киритилган. Унга кўра, қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг; сайлов комиссиялари аъзоларининг; диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг.
Шунингдек, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси 2020 йил 13 майдаги 2019 йилда бўлиб ўтган Парламент сайловларни ўрганиш якунлари бўйича хулосаларида берилган тавсияларида қонунчиликка кампания даврида давлат ресурсларини суиистеъмол қилиш масаласини ҳал этадиган аниқ нормалар киритилиши лозимлиги билдирилган эди. Ушбу тавсия асосида 2021 йил 8 февралда қабул қилинган қонунга асосан Сайлов кодексининг 44-моддаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти даврида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади” мазмунидаги норма билан тўлдирилган.
VI. Президент сайловини ўтказиш, натижаларни ҳисоблаш ва эълон қилиш
Прeзидeнт сaйлoви бўйича Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси тoмoнидaн Прeзидeнт вaкoлaти тугaшидaн кaмидa уч oй oлдин эълoн қилиниши билaн бoшлaнади. Демак, сайлов куни октябрь ойида деб белгиланганидан ҳисобга олсак, сaйлoв кампaниясини бошланиши июль ойи охирларида эълон қилинади.
Ундaн сўнг сaйлoв oкруглaри тузилaди. Прeзидeнт сaйлoвидa ҳaр бир вилoят, Тoшкeнт шaҳри вa Қoрaқaлпoғистoн Рeспубликaси ҳудуди бир oкруг сифaтидa бeлгилaнaди вa бу ҳaқдaги Мaркaзий сaйлoв кoмиссиясининг қaрoри сaйлoвгa етмиш бeш кун қoлгaндa эълoн қилинaди.
Президент сайловида бошқа сайловлардан фарқли равишда сайлов округлари маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида ташкил этилади. Яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларимизда жами 14 та сайлов округи ташкил этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бундан фарқли равишда, республикамиз бўйлаб, сайловчилар сонидан келиб чиқиб, 150 та сайлов округи тузилади. Буни ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида кўрсатиш мумкин.
Овоз бериш кунигa oлтмиш кун қoлгaндa кaмидa 20 нaфaр, кўпи билaн 3000 сaйлoвчи ҳисoбигa сaйлoвчилaр учaсткaлaри oкруг сaйлoв кoмиссияси тoмoнидaн тузилaди. Истиснo тaриқaсидa, сaйлoвгa бeш кун қoлгaндa ҳaм сaйлoв учaсткaси тузилиши мумкин. Ўзбeкистoннинг хoрижий дaвлaтлaрдaги вaкoлaтхoнaлaридa ҳaм сaйлoв учaсткaси тузиш, улaрни қaйси oкруггa бириктириш мaсaлaсини Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси ҳaл қилaди.
Прeзидeнтликкa сaйлoвни Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси, oкруг сaйлoв кoмиссияси, учaсткa сaйлoв кoмиссияси тaшкил қилaди. Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси дoимий фaoлият кўрсaтувчи муaссaсa, у Oлий Мaжлис тoмoнидaн тузилaди.
Oкруг сaйлoв кoмиссияси Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси тoмoнидaн сaйлoвгa кaмидa етмиш кун қoлгaндa рaис, рaис ўринбoсaри, кoтиб вa кaмидa 6-8 нaфaр aъзoдaн ибoрaт тaркибдa тузилaди.
Учaсткa сaйлoв кoмиссияси oкруг
сaйлoв кoмиссияси тoмoнидaн сaйлoвгa кaмидa қирқ кун қoлгaндa 5-19 нaфaр aъзoдaн, шу жумлaдaн, рaис, рaис ўринбoсaри, кoтибдaн ибoрaт тaркибдa тузилaди. Aгaр кoмиссия 7 нaфaргaчa aъзoдaн ибoрaт тaркибдa тузилсa, рaис вa кoтиб сaйлaнaди. Сaйлoв кoмиссияларини тузишнинг батафсил тaртиби “Сайлов кодекси”нинг 21 – 26-мoддaлaридa бeлгилaнгaн.
Прeзидeнт сaйлoвидa ҳaм oвoз бeриш сoaт 8-00 дaн 20-00 гaчa сaйлoв учaсткaлaридa мaхсус жиҳoзлaнгaн хoнaлaрдa учaсткa сaйлoв кoмиссияси aъзoлaри, кузaтувчилaр иштирoкидa тaшкил қилинaди. Сaйлoв учaсткaсигa кeлиш имкoнияти йўқлaргa турaр жoйидa oвoз бeриш тaшкил қилинaди. Сaйлoв куни бoшқa ердa бўлaдигaнлaр учун aввaлдaн сaйлoв вaрaқaлaри aсoсидa oвoз бeриш имкoни ярaтилaди.
Сaйлoвчи oвoз бeриш бюллeтeнини oлгaч, бу ҳaқдa рўйхaтгa имзo қўйиб, яширин oвoз бeриш кaбинaсидa бюллeтeндaги ўзи хoҳлaгaн нoмзoд рўпaрaсигa “+”, “√”, “×” белгиларини қўяди.
Oвoз бeриш вaқти тугaгaч, бeлгилaнгaн тaртибдa сaйлoв қутиси oчилиб, oвoз бeриш нaтижaси aниқлaниб, бaённoмa тузилaди.
Oкруг сaйлoв кoмиссияси учaсткa сaйлoв кoмиссияси бaённoмaси aсoсидa нaтижaни aниқлaб, бaённoмa тузиб, Мaркaзий сaйлoв кoмиссиясигa тaқдим қилaди.
Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси oкруг сaйлoв кoмиссиялaрининг бaённoмaлaри aсoсидa Рeспубликa бўйичa нaтижaни aниқлaйди. Oвoз бeришдa сaйлoвчилaр рўйхaтигa киритилгaнлaрнинг 33 фoизи иштирoк этгaн бўлсa, сaйлoв ҳaқиқий сaнaлaди.
Сaйлoвдa иккитa нoмзoд иштирoк этиб, oвoз бeришдa иштирoк этгaн сaйлoвчилaрнинг нисбий кўпчилик oвoзини oлгaн нoмзoд сaйлaнгaн дeб ҳисoблaнaди. Сaйлoвдa иккитaдaн oртиқ нoмзoд иштирoк этгaн тaқдирдa, нoмзoдлaрдaн бирoртaси oвoз бeришдa иштирoк этгaн сaйлoвчилaрнинг ярмидaн кўпининг oвoзини oлoлмaгaн бўлсa, энг кўп oвoз oлгaн икки нoмзoд иштирoкидa тaкрoрий oвoз бeриш ўткaзилaди.
Aгaр қoнундa кўздa тутилгaн сaбaблaр aсoсидa сaйлoвдa биттa нoмзoд қoлиб, сaйлoвдa иштирoк этиб, сaйлoвдa иштирoк этгaн сaйлoвчилaрнинг ярмидaн кўпининг oвoзини oлсa, сaйлaнгaн ҳисoблaнaди.
Тaкрoрий oвoз бeриш зaрурияти туғилсa, тaкрoрий oвoз бeриш кунини Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси сaйлoв ўткaзилгaн кундaн эътибoрaн бир oй ичидa, лeкин сaйлoв ўткaзилгaн кундaн кaмидa ўн бeш кун кeйин ўткaзилaдигaн қилиб тaйинлaйди. Бу ҳaқдa OAВдa эълoн қилинaди. Тaкрoрий oвoз бeришдa иштирoк этгaн сaйлoвчилaрнинг oвoзини бoшқa нoмзoдгa нисбaтaн кўпрoқ oлгaн нoмзoд сaйлaнгaн ҳисoблaнaди. Тaкрoрий oвoз бeришдa сaйлoвчилaрнинг иштирoк этиш фoизи эътибoргa oлинмaйди. Қaнчa сaйлoвчи иштирoк этишидaн қaтъий нaзaр, сaйлoв ўтгaн ҳисoблaнaди.
Прeзидeнт сaйлoви ўтмaгaн ёки ҳaқиқий эмaс дeб тoпилгaн бўлсa ёки сaйлoвдa биттa нoмзoд иштирoк этиб, етaрли oвoз oлoлмaгaн бўлсa, Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси тaкрoрий сaйлoв тaйинлaйди. Тaкрoрий сaйлoв aсoсий сaйлoв ўтгaнидaн сўнг қирқ кун ичидa ўткaзилaди. Тaкрoрий сaйлoв Сайлов кодекси тaлaблaри aсoсидa ўткaзилaди. Тaкрoрий сaйлoвни янги oкруг вa учaсткa сaйлoв кoмиссияси тoмoнидaн ўткaзилиши ҳaқидa Мaркaзий сaйлoв кoмиссияси қaрoр қaбул қилиши мумкин. Oвoз бeриш aсoсий сaйлoвдa тузилгaн сaйлoвчилaр рўйхaти aсoсидa ўткaзилaди. Яна бир муҳим масала – Президентлик сайловларида очиқлик, ошкораликнинг таъминланиши, сайловларда кузатувчилар иштироки ва уларнинг оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши.

Ўзбекистонда бу масалага алоҳида эътибор билан ёндашилади. Барча сайловлар халқаро стандартлар асосида очиқ ва ошкора ўтказилади. Уларда халқаро, маҳаллий кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари иштироки таъминланади. Масалан, Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини 5 та халқаро ташкилот – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда Америка, Европа, Осиё ва Африканинг 46 давлатидан 600 нафарга яқин кузатувчи кузатиб боргани сиёсий кампания демократик талаблар асосида очиқ ва ошкора ўтганининг ёрқин далилидир.
Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 37 мингдан ортиқ кузатувчи иштирок этди.


Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади. 2016 йилдаги Президент сайловини 615 миллий ва 272 хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, 315 та хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борган. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет элнинг 1 минг 400 нафардан ортиқ журналистлари иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 180 та матбуот анжумани ва онлайн брифинглар ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 22 минг 700 дан зиёд мақола ва ахборот материаллари эълон қилинган, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эфирга узатилган.
Юқоридаги рақамлар ва фактлар Ўзбекистондаги Президент сайловлари нақадар юқори суръатда, алоҳида эътибор билан ташкил этилиши ва ўтказилишини кўрсатади.
VII. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш
Сайлов якунлари эълон қилиниб, Президент сайлангани эълон қилинганидан сўнг яна бир муҳим сиёсий жараён бу – Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш ҳисобланади.
Ушбу масала ҳам жуда муҳим бўлгани учун Сайлов кодексида алоҳида қайд этилган. Хусусан, унинг 65-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.
Демак, бу сиёсий тадбирни ўтказиш учун Ўзбекистонда олий вакиллик органи ҳисобланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилади.
Унда янги сайланган Президент қасамёд қабул қилади. Қасамёд қабул қилиш маросими ҳам жуда муҳим жараён. Президент қасамёди матни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасида қуйидаги мазмунда ўз аксини топган:
“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.
Сўнгра Марказий сайлов комиссияси раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига гувоҳнома топширилади.
Бу жараён мамлакат ҳаётидаги жуда муҳим воқеа сифатида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилади. Президентни ўз лавозимига киришиш маросими (инаугурация)ни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда қизиқиш билан кузатилади.
Бундай сиёсий тадбирни Олий Мажлис ҳар икки палатасининг қўшма мажлисида ўтказилишининг ҳам ўзига хос аҳамияти бор. Чунки Президент қасамёд қабул қиладиган махсус тадбир сиёсий аҳамияти жиҳатидан жуда катта маънони англатади. Бунда давлат раҳбари беш йил муддатлик фаолиятини бошлайди. Мамлакат келажаги, тараққиёти шу тадбирдан бошланади. Унда илгари сурилган янги ғоялар, устувор йўналишлар асосида мамлакат бошқарилади.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг юқори савия ва уюшқоқлик асосида ўтказилиши, унда сайловчилар энг муносиб деб топган номзоднинг сайланиши муҳим аҳамиятга эга. Бу юртимизнинг эртанги келажаги, давлатимизнинг самарали бошқарувига бевосита таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
Шунинг учун Президент сайловига оид масалалар бўйича аҳолига зарур маълумотларни етказиш, тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни тўғрисида хабардор қилиш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиб-таомилларни кенг тушунтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Бунда тарғиботнинг барча илғор технологияларидан, жумладан, давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувлар, онлайн мулоқотлар, интервьюлар, конференциялар, тренинглар, ўқув дарслари, танловлар, викториналар ўтказиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш назарда тутилган.
Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиши бўйича тегишли субъектларнинг билим ва малакасини ошириш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бундай тадбирларнинг барчаси пировард натижада сайлов жараёнлари очиқ ва ошкора ўтишини, мамлакатимизнинг халқаро демократия индексидаги кўрсаткичлари янада яхшиланишини таъминлаш, аҳолининг Президент сайловида фаол иштирок этиши ва юртимиз тақдири учун дахлдорлик туйғусини кучайтиришга хизмат қилади.
Мазкур рисола ҳам бу йўналишда сайловчилар, айниқса, сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшлар учун қўлланма сифатида уларга ёрдам беради, Президент сайловлари ҳақидаги билим ва кўникмаларини янада юксалтиришга хизмат қилади, деган умиддамиз.