Кириш
Бугунги инновацион тараққиёт босқичининг устувор вазифаларидан бири мамлакат сиёсий тизимини давр талабларига мутаносиб тарзда модернизация қилишдир. Ушбу муҳим вазифага 2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида юқори даражада эътибор қаратилгани бежиз эмас. Стратегиянинг 7-мақсадида айнан мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш вазифаси белгиланган. Унга кўра, барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш сиёсий тизимини ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш кун тартибидаги долзарб масалалар этиб белгиланган.
Давлатимиз раҳбари 2023 йилнинг 2 февраль куни сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди[1].
Жорий йилнинг 9 июль санасида ўтказиладиган муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар жамиятимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлиб, у сиёсий партияларимиздан қисқа муддатларда сайловолди тайёргарлик ва ўз сайловчилари дастурлари билан таништириш ҳамда сиёсий майдонда соғлом рақобатни талаб этади.
Фуқароларимизнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун сайлов қонунчилиги ва унга киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар, уларнинг мазмуни, шунингдек, сайловлар жараёнида энг фаол субъект, яъни сиёсий партиялар ва уларнинг сайловлардаги иштироки, бу борадаги хорижий мамлакатлар тажрибасига оид маълумотлар сайловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
I. Сиёсий партияларнинг тарихи ва улар ҳақида маълумот
Жамиятнинг сиёсий тизими ижтимоий-сиёсий тусдаги муносабатларда қатнашувчи ташкилотлардан иборат. Сиёсий тизимнинг ажралмас таркибий қисми ва унинг асосий бўғинларидан бири эса сиёсий партиялардир.

Партия – (лотинча “partio” – “бўламан”, “ажратаман”) ғоявий жиҳатдан маслакдош, манфаатлари муштарак бўлган, шунингдек, муайян ишни бажариш мақсадида тузилган кишилар гуруҳидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 5 та сиёсий партия қонунда белгиланган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Улар:
Ижтимоий давлат ғоясига асосланган Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП) мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида шаклланган дастлабки партиялардан бири ҳисобланади. Партия 1991 йил 1 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган таъсис қурултойида тузилган. Партиянинг мақсади: – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Партия сиёсий кучларининг сўл қаноти ҳисобланади.

Ўзбекистон ХДПнинг расмий нашри “Ўзбекистон овози”, “Голос Узбекистана” газеталари ҳисобланади.
Бош сайловолди шиори: “Халқимиз фаровонлигига эришиш – Ватанимиз гуллаб яшнашининг гарови”. Бугунги кунда партиянинг 519000 нафардан ортиқ аъзоси бўлиб, 10208 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда.
Парламент қуйи палатасига ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 22 та сайлов округида ушбу партия номзодлари ғалаба қозонган. |

2. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси. Мазкур партия мустақилликнинг дастлабки йилларида ташкил топган партиялардан биридир. У 1995 йил 18 февралда Тошкентда бўлиб ўтган биринчи таъсис Қурултойида тузилган. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий мақсади: ҳуқуқий-демократик давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни тараққий топтиришда фаол иштирок этишдир.

Партия 1995 йил 22 февралдан бошлаб нашр этилаётган «Adolat» номли ижтимоий-сиёсий ҳафталик газетасига эга. Партиянинг мафкурасини социал-демократия ғоялари ташкил этади.
Партия аъзоларининг сони 495000 нафардан ортиқни, шунингдек, бошланғич партия ташкилотларининг сони 6275 тани ташкил қилади.
Парламентга ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 24 та сайлов округида ушбу партия номзодлари ғалаба қозонган.
3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси. Ушбу партия 1995 йил 3 июнда биринчи таъсис Қурултойида тузилган.
Партиянинг асосий мақсадлари:
барқарор миллий ривожланишни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суриш, маънавий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар, бой тарихий меросни сақлаш ва бойитиш, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англаш ҳиссини ошириш, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш.
Партиянинг марказий нашри – “Milliy tiklanish” газетаси ҳисобланади.
Партия аъзоларининг сони 343 000 нафардан ортиқни, шунингдек,бошланғич партия ташкилотларининг сони 6 916 тани ташкил этади.
Парламент қуйи палатасига ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 36 та сайлов округида партия номзодлари ғалаба қозонган.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил 15 ноябрда таъсис этилган. Партиянинг расмий нашри – “XXI аср” газетаси ҳисобланади. |
4.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсади – сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш. Шу ижтимоий тоифа номидан Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасига чиқиш ва ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш.
Бугунги кунда партия аъзоларининг сони 1 000 000 нафардан ортиқни, шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари 13 352 тани ташкил этади. Парламентга ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 53 та сайлов округида партия номзодлари ғалаба қозонган.
Партия 1995 йил 22 февралдан бошлаб нашр этилаётган «Adolat» номли ижтимоий-сиёсий ҳафталик газетасига эга. Партиянинг мафкурасини социал-демократия ғоялари ташкил этади.
Партия аъзоларининг сони 495000 нафардан ортиқни, шунингдек, бошланғич партия ташкилотларининг сони 6275 тани ташкил қилади.
Парламентга ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 24 та сайлов округида ушбу партия номзодлари ғалаба қозонган.
3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси. Ушбу партия 1995 йил 3 июнда биринчи таъсис Қурултойида тузилган.
Партиянинг асосий мақсадлари:
барқарор миллий ривожланишни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суриш, маънавий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар, бой тарихий меросни сақлаш ва бойитиш, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англаш ҳиссини ошириш, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш.
Партиянинг марказий нашри – “Milliy tiklanish” газетаси ҳисобланади.
Партия аъзоларининг сони 343 000 нафардан ортиқни, шунингдек,бошланғич партия ташкилотларининг сони 6 916 тани ташкил этади.
Парламент қуйи палатасига ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 36 та сайлов округида партия номзодлари ғалаба қозонган.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил 15 ноябрда таъсис этилган. Партиянинг расмий нашри – “XXI аср” газетаси ҳисобланади. |
4.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсади – сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш. Шу ижтимоий тоифа номидан Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасига чиқиш ва ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш.
Бугунги кунда партия аъзоларининг сони 1 000 000 нафардан ортиқни, шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари 13 352 тани ташкил этади. Парламентга ўтказилган сўнгги сайлов натижаларига кўра, 53 та сайлов округида партия номзодлари ғалаба қозонган.

5. Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йил 8 январь куни таъсис этилган.
Партиянинг асосий мақсади – мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш; Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашиш.
Партиянинг расмий нашри «Оила ва табиат» газетаси ҳисобланади. |
Парламент қуйи палатаси сайловларида биринчи марта иштирок этишига қарамасдан, “Биз келажак авлод учун жавобгармиз” деган шиор билан ушбу партия 15 та депутатлик ўрнини эгаллади. Бугунги кунда партия Ўзбекистоннинг турли нуқталаридаги 430 000 нафардан ортиқ аъзосига ва 3 910 та бошланғич партия ташкилотига эга.

II. Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Сиёсий партия нима?
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасида сиёсий партияга қуйидагича таъриф берилган.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (08.12.1992 й.) |
“Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонун (15.02.1991 й.) |
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун (26.12.1996 й.) |
“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонун (30.04.2004 й.) |
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси (25.06.2019 й.) |
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун (04.04.1999 й.) |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10 та моддасида сиёсий партиялар фаолиятига доир нормалар акс этган. Хусусан,
34-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгаликлари, сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари қуйидагилардир:

Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ифодалашнинг бир кўриниши ҳисобланган сиёсий партиялар қандай тартибда тузилади?
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни
6-моддасига мувофиқ, сиёсий партия тузиш қуйидаги асосий бешта босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич. Сиёсий партияни тузиш учун камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида йигирма минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.
Иккинчи босқич. Сиёсий партия тузиш ташаббускорлари камида эллик кишидан иборат бўлиши, улар партия таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съезди ёки конференциясини чақириш бўйича ташкилий қўмитани тузишлари лозим.
Учинчи босқич. Ташкилий қўмита ўзи тузилган кундан бошлаб етти кунлик муддатдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ўз ташаббуси, қўмитанинг таркиби, раҳбари (етакчиси), жойлашган манзили ҳамда таъсис съезди ёки конференцияси чақириладиган санани ёзма равишда хабар қилиши лозим. Тузилган ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб, узоғи билан уч ой фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.
Тўртинчи босқич. Сиёсий партия таъсис съездида ёки конференциясида тузилади ва унда партия устави ҳамда дастурини қабул қилади, унинг сайлаб қўйиладиган органлари тузилади.
Бешинчи босқич. Сиёсий партия Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор қабул қилингач, узоғи билан уч кун муддат ичида у сиёсий партия раҳбар органига берилади ёки почта орқали жўнатилади.
Сиёсий партия рўйхатдан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади ва у ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Сиёсий партиялар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб ва бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинганидан кейин қонунда кўрсатилган ҳуқуқларга ҳамда мажбуриятларга эга бўлади. Қуйидаги шахслар сиёсий партияларга аъзо бўлиши мумкин эмас.

Қуйида сиёсий партиялар фаолияти қандай тартибда молиялаштирилиши ҳақида сўз юритилади.
Сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади.
Ушбу қонунга кўра сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
кириш ва аъзолик бадаллари, агар сиёсий партиянинг уставида бундай бадаллар тўлаш назарда тутилган бўлса; |
қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар; |
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган маблағлар; |
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан қонунга мувофиқ бериладиган хайрия ёрдами. |
Кўриниб турибдики, қонунга мувофиқ, сиёсий партиялар фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳам молиялаштирилади. Хўш, давлат бюджети маблағлари сиёсий партияларнинг қандай фаолияти учун ажратилади?
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш |
Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш |
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларининг фаолиятини молиялаштириш |
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажми шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизини Қонунчилик палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади.
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар ўртасида сиёсий партияларнинг ҳар бири томонидан Қонунчилик палатасида олинган депутатлар ўрни сонига мутаносиб тарзда тақсимланади.
Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш белгиланган тартибда фақат ана шу мақсадлар учун ажратиладиган давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағлари шу партиядан кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинганидан кейин рўйхатга олинган номзодлар сонига мувофиқ ҳажмда сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда ўтказилади.
Сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар сиёсий партия томонидан:
- ташвиқот олиб боришга;
- номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб қилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;
- сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга сарфланиши керак.
БУ ЖУДА МУҲИМ! ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларини кузатиш якунлари бўйича тавсиялари асосида 2021 йил 8 февралдаги ЎҚР-670-сон қонун билан “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунга Ҳисоб палатаси томонидан сиёсий партияларнинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши,шунингдек, сиёсий партия ажратилган давлат маблағлари юзасидан сайлов кунида оралиқ ҳисоботни, сайлов натижаларидан кейин эса якуний ҳисоботни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши бўйича қўшимчалар киритилди. |
Агар Қонунчилик палатасига сайлов якунлари бўйича сиёсий партия фракция тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини ололмаган бўлса, сиёсий партиянинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари мазкур партиянинг бошқа манбалардан олган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилиши керак.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларининг фаолиятини ташкилий, техникавий жиҳатдан ва бошқа тарзда таъминлаш учун ажратиладиган давлат маблағлари Қонунчилик палатасининг харажатлар сметасида назарда тутилиши орқали молиялаштирилади.
Ушбу молиялаштирилган маблағлар қандай ҳисобга олинади?
Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, сиёсий партиялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда молиявий ҳамда бухгалтерия ҳисобдорлигини амалга оширади.

Эътибор қаратинг!
Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш тўғрисидаги ҳисобот шакли ва уни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
III. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сиёсий партияларнинг иштироки
Ривожланган демократик давлатларда демократиянинг бевосита шакли билан бирга вакиллик демократияси амалиётда ўз самарасини бериб келмоқда. Вакиллик демократиясининг энг муҳим хусусияти бу фуқароларнинг ўз давлат бошлиғини демократик сайловлар орқали сайлашидир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Cайлов кодекси ва “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни сайлов жараёнининг асосий иштирокчиси сифатида сиёсий партияларга кенг имкониятлар беради.
Ёдда сақланг! |
Маълумки, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда улкан сиёсий воқеа, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 117-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов унинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. |
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш сайлов давридаги энг муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига кимлар эга?
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш фақат сиёсий партиялар томонидан амалга оширилади. |
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси
62-моддасига кўра,сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига қуйидагиларни тақдим этиши керак:

Ушбу ҳужжатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилиб олинганидан кейин сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва қуйидаги намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради.

БУ ЖУДА МУҲИМ! ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларини кузатиш якунлари бўйича тавсиялари асосида МСКнинг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида”ги низомда имзо варақаларини тўғри тўлдирилганлигини аниқлаш тартиби ва имзо варақаларини ҳақиқий эмас деб топиш асослари белгилаб берилди. |
Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш қандай тартибда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.
Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин. Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизлардан номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;
- сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари.
Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг Сайлов кодекси талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва қонунчилик талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди.
Сиёсий партиялар сайловларда ўзининг кузатувчилари ҳамда ваколатли вакиллари билан фаол иштирок этади.
Қонунчиликда ваколатли вакил ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайловлардаги иштироки тўғрисида нормалар ўрнатилган. Яъни Марказий сайлов комиссиясининг “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда “Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан низомлар тасдиқланган. Мазкур низомларга кўра, кузатувчи – сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширувчи шахсдир.
Сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси сиёсий партиядан кузатувчи бўлиши мумкин. Улар ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн кун олдин ариза билан маълум қилади. Шунингдек, сиёсий партия ушбу шахслар орасидан сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун ваколатли вакил тайинлашга ҳақли. Сиёсий партия юқори органининг раҳбари сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддатда ўз ваколатли вакилини тайинлайди ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Марказий сайлов комиссияси сиёсий партия томонидан тавсия этилган ваколатли вакил номзодига тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кунлик муддатда уни рўйхатга олади ва қуйидаги намунадаги гувоҳнома (мандат) беради.
Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, сиёсий партия томонидан берилган ҳужжатни ва тегишли сайлов комиссиясининг гувоҳномаси (мандати)ни ўз ёнида олиб юриши шарт.
Cиёсий партиянинг кузатувчиси ҳамда ваколатли вакили участка сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шу сайлов комиссиясига ёки юқори сайлов комиссиясига ёхуд судга шикоят қилиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, барча ривожланган давлатлар сингари Ўзбекистон Республикасида ҳам, сиёсий партияларнинг эркин фаолият юритишлари, сайловларни демократик тарзда ўтказиш учун барча ҳуқуқий асослар мавжуд. Қолган барча ҳаракатлар сиёсий партиялар фаоллигига боғлиқ.