Кириш

Сайловлар мамлакат сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлиб, ушбу конституциявий институт орқали фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқариш ҳуқуқидан бевосита фойдаланиш орқали мамлакат келажаги учун овоз берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Чунки бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. Ўзбекистон Республикаси Президенти  сайловига тайёргарлик кўриш ва уни демократик тарзда очиқ ва ошкора ўтказиш билан боғлиқ масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2021 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови миллий сайлов амалиёти ва халқаро сайлов стандартларига мос равишда қабул қилинган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилади.

Ушбу муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўришда сайлов жараёнининг барча иштирокчиларининг ҳуқуқий билими ва амалий кўникмаларини янада такомиллаштириш, сайлов қонунчилигини билиш билан бир қаторда, уларнинг амалий кўникмаларини ошириш ҳам долзарб саналади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқаро демократия стандартларига мос келувчи миллий сайлов тизими яратилди. Бу борада Конституция ва сайлов қонунчилигимизга асосланган, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига тўла мувофиқ бўлган мустаҳкам ҳуқуқий замин шаклланди ҳамда изчил ривожланиб бормоқда.

Натижада Ўзбекистонда ўзининг очиқ ва ошкоралиги билан барча демократик талабларга тўла мос келувчи сайлов тизими яратилди. Бу тизим, аввало, умум эътироф этилган сайлов стандартларига таянади.

Ушбу рисола орқали ўқувчи Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ овоз бериш тартиби, сайлов участкасида овоз беришни ташкил этиш, сайловчиларнинг овоз бериш тартиби ва унинг шакллари, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш, овозларни санаб чиқишнинг шаффофлигини таъминлаш ҳақида маълумотлар олади.

Зеро, ушбу жараёнларда сайлов қонунчилигига тўлиқ риоя қилиниши сайловларнинг адолатли ва демократик тарзда ташкил қилинишини белгиловчи асосий мезон саналади.

Китобхонга қулай бўлиши учун овоз бериш тартибини ёритишда инфографик воситалардан кенг фойдаланилган.

I. Овоз бериш бинолари қандай жиҳозланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Демак, сайлов жараёни вакиллик органлари ёки Президентнинг ваколат муддати якунланувчи йилда ташкил қилиниши сабабли, участка сайлов комиссиялари ва овоз бериш биноларидан доимий фойдаланишга зарурат йўқ.

Ҳар беш йилда сайлов ўтказилишини инобатга олсак, сайлов участкаларида овоз беришни ташкил этиш ва уни ўтказиш учун маълум даврда бинолар ва уларни жиҳозлаш зарурати юзага келади.

Рақамларга эътибор қаратсак, 2019 йил парламентга ўтказилган сайловларда республика бўйича 10280 та сайлов участкаси тузилган. Ушбу рақамдан кўриниб турибдики, бундай миқдордаги жиҳозланган бинолар билан таъминлаш мураккаб жараён саналади.

Эътибор беринг! Сайлов кодекси талабларига мувофиқ давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши шарт.

Лозим бўлган даражада жиҳозланган овоз бериш хоналари туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан участка сайлов комиссияларига сайловдан камида 11 кун олдин тақдим этилиши керак.

Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар қуйидаги тарзда жиҳозланиши зарур:

  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);
  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби (бинонинг ичида);
  • сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа;
  • ёруғ ва кенг овоз бериш хонаси;
  • қулфланадиган сейф ёки металл шкаф;
  • ёзув анжомлари билан таъминланган яширин овоз бериш кабиналари;
  • зарурат бўлса, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган яширин овоз бериш кабиналари;
  • кузатувчилар учун алоҳида жойлар;
  • сайлов санасига бағишланган плакатлар;
  • сайлов участкасининг харитаси;
  • участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчиликлар жадвали ҳақидаги ахборот;
  • сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган махсус стенд;
  • барча рўйхатга олинган номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;
  • зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари);
  • ёнғинга қарши воситалар ва бошқа зарур воситалар.

Овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи бўлиши, шунингдек, уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус йўлкалар бўлиши зарур.

Қонунчиликда участка сайлов комиссияси биносига кириш жойида ногиронлар аравачасига мослаштирилган нишаб йўлаклари (пандуслар) бўлиши ва уларнинг белгиланган талабларга (эни камида 90 сантиметр, чиқиш бурчаги 300 дан кўп бўлмаган) мос келиши кераклиги белгиланган.

Ушбу талаб Конституция ва халқаро сайлов стандартлари билан мустаҳкамланган умумий сайлов ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қоида ҳисобланади.

Яширин овоз бериш хоналари бинонинг хусусиятлари ва жойлашувига қараб икки шаклда жиҳозланиши зарур.

II. Яширин овоз бериш кабиналари қандай жиҳозланади

Овоз бериш кабиналари 1000 нафаргача сайловчи учун камида
2 та, 2000 нафаргача сайловчи учун камида 3 та, 3000 нафаргача сайловчи учун камида 4 та этиб ташкил қилиниши зарур.

Яширин овоз бериш кабинаси у жойлашган хонада ҳозир бўлганлар томонидан сайловчининг яширин овоз беришини кузатишга имкон бермайдиган ва унинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлайдиган даражада ўралган ҳолда ташкил этилади.

Кабинанинг баландлиги 2 метр ва эни 0,75 метр бўлиши керак. Кабинанинг умумий кўриниши қуйидаги расмда келтирилган шаклда бўлиши зарур.

Яширин овоз бериш кабинаси у жойлашган хонада ҳозир бўлганлар томонидан сайловчининг яширин овоз беришини кузатишга имкон бермайдиган ва унинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлайдиган даражада ўралган ҳолда ташкил этилади.

Кабинанинг баландлиги 2 метр ва эни 0,75 метр бўлиши керак. Кабинанинг умумий кўриниши қуйидаги расмда келтирилган шаклда бўлиши зарур.

III. Сайлов қутилари қандай шаклда тайёрланади

Стационар сайлов қутилари сайловчиларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда икки хил шаклда тайёрланади.

Биринчиси – агар сайловчилар сони 1000 нафаргача бўлса стационар кичкина сайлов қутиси; Иккинчиси – агар сайловчилар сони 3000 нафаргача бўлса стационар катта сайлов қутиси.

Кўчма сайлов қутилари бинодан ташқарида овоз бериш учун мўлжалланган. Овоз бериш учун кўчма сайлов қутиларининг габаритлари 30х20х35 см бўлиши керак.

Кўчма сайлов қутиси қуйидаги расмга мувофиқ тайёрланади

Кўчма сайлов қутиси

Олдиндан овоз бериш учун кўчма сайлов қутиларининг сони тегишли участка сайлов комиссиясининг қарори билан белгиланади ва уларнинг ҳар бирига тартиб рақами қўйилган бўлиши керак.

Овоз бериш қутилари улар муҳрланган пайтдан то очилгунгача участка сайлов комиссияси аъзолари, кузатувчиларнинг назоратида бўлиши лозим.

Сайлов қутиларининг сақланиши юзасидан назорат олиб бориш, комиссия қарори билан белгиланадиган участка сайлов комиссияси аъзоси зиммасига юклатилади.

IV. Муддатидан олдин овоз бериш тартиби қандай

Кимлар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга?, деган савол туғилади. Барча сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга қонун билан муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи кафолатланган.

Ёдда тутинг! Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тугалланади.

Барча участка сайлов комиссиялари ўз участкасидаги сайловчилар умумий сонининг 5 % миқдорида сайлов бюллетенлари ҳамда конвертларни округ сайлов комиссияларидан муддатидан олдин овоз бериш бошланишига камида 3 кун қолганида оладилар.

Яъни сайловга 13 кун қолганида участка сайлов комиссиялари муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов бюллетенлари билан таъминланадилар.

Муддатидан олдин овоз бериш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

1-қадам. Сайловчи тегишли участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади;

2-қадам. Сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.

3-қадам. Ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини ва конвертни олади.

Ёдда тутинг! Участка сайлов комиссияси сайловчидан сайлов кунида бўла олмаслигининг сабабларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши тақиқланади.

4-қадам. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди.

5-қадам. Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан мустақил қарор қабул қилиши орқали ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “+” ёки “√” ёхуд “х” белгисини қўйиб тўлдирилади.

6-қадам. Сайловчи тўлдирилган сайлов бюллетенини конвертга солади ва елимлаб ёпади ҳамда ёпиқ конвертда участка сайлов комиссияси аъзосига топширади.

Эътибор беринг!   ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг сайловлар бўйича миссиясининг Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилиги бўйича берган тавсияларида муддатидан олдин овоз беришнинг яширинлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган эди. Мазкур тавсия миллий қонунчиликка жорий қилиниб, 2021 йил
8 февралдаги ЎҚР–670-сон қонун билан муддатидан олдин овоз беришда сайлов бюллетени солинган конверт сайловчи томонидан имзоланиши амалиёти бекор қилинди.

7-қадам. Участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзоси сайловчи ҳозирлигида конвертнинг ёпиқлигини текширади ва конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

8-қадам. Конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.

9-қадам. Мазкур конверт сайлов якунида овозлар ҳисоблаш жараёнида очиб, сайлов қутисига қўшилади.

V. Участка сайлов комиссияси қандай вазифаларни бажариш зарур

Сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг камида 2/3 қисми ҳозир бўлганда очилади. Унга қадар овоз бериш биносига кириш мумкин эмас.

Ушбу ҳолат адолатли ва шаффоф сайловларни ташкил қилишнинг муҳим шартидир.

Участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари томонидан комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари белгиланади.

Сайлов куни участка сайлов комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

Биринчи вазифа. Участка сайлов комиссияси аъзоларига комиссиянинг икки аъзоси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган ҳолда тайёрлаб қўйилган сайлов бюллетенлари далолатнома асосида топширилади.

Ёдда тутинг! Сайловчиларга тартибли равишда бюллетенларни бериш мақсадида ҳар бир участка сайлов комиссияси аъзоларига сайловчилар фамилияси алифбо кетма-кетлигида сайловчилар рўйхати асосида тақсимлаб берилади.

Иккинчи вазифа. Овоз бериш куни сайлов участкасида соат 8.00 да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди.

Учинчи вазифа. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар ҳозирлигида овоз бериш бошланганлигини эълон қилади.

Тўртинчи вазифа. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.

Бешинчи вазифа.  Участка сайлов комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари томонидан сайлов участкасидаги сайловчилар сони, округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларининг сони, шунингдек, муддатидан олдин овоз берганлар сони маълум қилинади.

Олтинчи вазифа. Участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан овоз бериш бошланганлиги ҳақида алоқа воситалари орқали округ сайлов комиссиясига хабар берилади.

Еттинчи вазифа. Участка сайлов комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари сиёсий партияларнинг кузатувчиларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган мандати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида рўйхатга олади.

Эътибор қаратинг! Рўйхатга олинганидан кейин участка сайлов комиссияси томонидан уларга ўз ваколатларини тўлақонли ҳамда тўсқинликсиз амалга ошириш учун зарур шароит яратиб берилади.

Саккизинчи вазифа. Сайловчиларга тақдим этилган сайлов бюллетенлари сонининг ҳисоби ҳар соатда юритиб борилади.

Тўққизинчи вазифа. Участка сайлов комиссияси участкадаги рўйхат бўйича овоз беришда иштирок этувчи ҳар бир сайловчига бир донадан ортиқ сайлов бюллетени берилмаслигини таъминлайди.

Бу жуда муҳим! Ортиқча сайлов бюллетени беришга йўл қўйилмайди. Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштириб берилганлиги бундан мустасно.

VI. Овоз бериш қандай тартибда ўтказилади?

Овоз бериш сайлов куни соат 8.00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Овоз бериш сайловчилар томонидан қуйидаги қадамларга асосан амалга оширилади:

1-қадам. Овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади

Ушбу ҳужжатларга:

Паспорт;

ID-карта;

ҳарбий гувоҳнома;

янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси;

фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома;

жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотномалар киради.

2-қадам. Сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.

Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетенини бериш ТАҚИҚЛАНАДИ.

3-қадам. Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида тўлдиради.

Сайлов бюллетенини барчани олдида ёки биргаликда тўлдириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Бу жуда муҳим! Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Лекин сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Таклиф қилинган шахс сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлиши ТАҚИҚЛАНАДИ.

4-қадам. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга қуйидагилардан бирини қўяди:

5-қадам. Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.

Эътибор беринг! Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, овозларни санаб чиқиш жараёнида бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш ёки сайлов бюллетенининг орқа томонига тегишли белги қўйиш йўли билан) ва алоҳида сақланиши лозим.

6-қадам. Овоз бериш биносини тарк этиш.

VII. Сайловчининг турган жойда овоз бериши қандай ташкил қилинади

Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаслиги мумкин.

Сайлов қонунчилиги ушбу ҳолатларни ҳам инобатга олган.

Агар сайловчи соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаса, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг сайлов куни ёки сайлов кунига қадар қилган ёзма ёки оғзаки илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.

Участка сайлов комиссияси томонидан сайловчи турган жойда овоз беришни ташкил этиш сайлов кунидаги иш ҳажми ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ушбу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич. Сайлов куни ёки сайлов кунига қадар сайловчи томонидан қилинган ёзма ёки оғзаки илтимос;

2-босқич. Тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.

Эътибор беринг! Сайловчининг турган жойда овоз бериш жараёнида кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.

3-босқич. Турган жойида овоз берган сайловчилар тўғрисидаги маълумотлар участка сайлов комиссияси аъзоси томонидан сайловчилар рўйхатидан кўчирмага тегишли ёзув киритади ва сайловчи сайлов бюллетени олганини тасдиқлаб, ушбу рўйхатдаги фамилияси қаршисига имзо чекади.

4-босқич.  Кўчма қутига овоз берилган бюллетен сайловчи томонидан ташланади.

5-босқич.  Сайловчи яширин овоз бериб бўлганидан сўнг сайловчилар рўйхатининг тегишли жойига (сайловчининг фамилияси қаршисига) “турган жойида овоз берди” ёзуви киритилади.

Бу жуда муҳим! Участка сайлов комиссияси аъзоси бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетенини бериши ТАҚИҚЛАНАДИ.

VIII. Овоз бериш натижаларини аниқлаш тартиби қандай

Участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш якунланганлигини эълон қилади. Сайлов участкаси биносида ҳозир бўлган сайловчиларга овоз бериш учун имконият берилади (агар сайловчилар бор бўлса).

Бу жуда муҳим! Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган сайлов участкаларида сайлов қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликдаги муҳим қоида шундаки, сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш фақатгина овоз бериш биносида ўтказилади.

Участка сайлов комиссиясининг сайлов натижалари 1-иловага мувофиқ шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

Участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш, овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни тўлдириш жараёнида қуйидагилар ҳозир бўлишлари мумкин:

– сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари;

– оммавий ахборот воситалари вакиллари;

– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари;

– бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар.

Мазкур жараёнда участка сайлов комиссияси биносида ҳозир бўлишга рухсат этилган шахслардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши ТАҚИҚЛАНАДИ.

Участка сайлов комиссияси аъзолари овоз бериш якунлангандан сўнг қонунчиликда белгиланган қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини бажаришлари зарур:

1-ҳаракат. Овозларни санашни бошлашдан олдин столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади;

2-ҳаракат. Округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларининг сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади.

3-ҳаракат. Фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенлари санаб чиқилади ва юқори чап бурчагини кесиш ёки сайлов бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади.

4-ҳаракат. Сайловчилар рўйхати (бошқа сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақида маълумот киритилганлар бундан мустасно) ва мазкур рўйхат иловаси бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади.

5-ҳаракат. Стационар ва кўчма сайлов қутиларини очишдан олдин комиссия аъзолари томонидан сайловчилар рўйхати ва сайловчилар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига шу варақ бўйича сайлов бюллетени олганларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотлар киритилади;

маълумотлар киритилганидан кейин сайловчилар рўйхати ва сайловчилар рўйхати иловасининг ҳар бир варағи ушбу маълумотларни киритган комиссия аъзоси томонидан имзоланади ва варақлардаги рақамлар умумлаштирилади;

сайловчилар рўйхатининг барча саҳифалари бўйича якуний умумий маълумотларни комиссия раиси эълон қилади, сайловчилар рўйхатининг охирги варағига киритади, ўз имзоси ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқлайди ҳамда ушбу маълумотлар якуний баённомага киритилади.

6-ҳаракат. Сайлов қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади.

7-ҳаракат. Муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган ёпиқ конвертлар сайлов қутисига ташланади.

8-ҳаракат. Стационар ва кўчма сайлов қутилари очилади. Бюллетенлар стол устига тўкилади ва овоз беришда иштирок этган сайловчилар (сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари) сони аниқланади ҳамда ушбу маълумотлар якуний баённомага киритилади.

9-ҳаракат. Ҳар бир номзод бўйича сайлов бюллетенларини ўқиб эшиттирган ва намойиш этган ҳолда алоҳида-алоҳида боғламларга ажратади;

10-ҳаракат. Ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилади ва ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони аниқланади ҳамда якуний баённомага киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ҳар бир номзод учун овоз берилган сайлов бюллетенлари алоҳида-алоҳида боғлам қилиб ўралади. Боғламда номзоднинг исми, фамилияси ва отаси-нинг исми ёзилиб, овозлар сони кўрсатилади

11-ҳаракат. Қуйидаги сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади:

белгиланмаган шаклдаги (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи);

участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари;

сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган номзодга ёқлаб овоз берилган сайлов бюллетенлари;

овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “√” ёхуд “х” белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белгилар қўйилмаган сайлов бюллетенлари.

Ҳақиқий эмас деб топилган ушбу бюллетенлар саналади, алоҳида боғлам қилиб ўралади ва уларнинг сони якуний баённомага киритилади.

Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳақидаги баённомани тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан кейин комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари ҳақидаги баённома иккита нусхада тўлдирилади, имзоланади ва участка сайлов комиссияси муҳри билан тасдиқланади.

Бу жуда муҳим!   Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомага бирон-бир тарзда ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди. Агар овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомани тўлдириш вақтида комиссиянинг айрим аъзолари ҳозир бўлмасалар, бу ҳақда баённомада уларнинг ҳозир бўлмаганликлари сабаблари кўрсатиб ўтилади.  

Шундан сўнг баённома участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссияси биносига камида 48 соат муддатга дарҳол осиб қўйилади.

Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган сиёсий партиянинг ваколатли вакили, кузатувчилар участка сайлов комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини сўраб олишга ҳақли.

Участка сайлов комиссияси баённомасининг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади, биринчи асл нусха раис ёки унинг ўринбосари томонидан ички ишлар органлари ходимлари кузатувида округ сайлов комиссиясига олиб бориб топширилади.

Илова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ

20___ йил «___»___________

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

БАЁННОМАСИ

Участка сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 24, 54, 94-моддаларига мувофиқ, ___________________ сайлов округининг ______ сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижасида қуйидагиларни аниқлади:

  1. Сайлов участкасидаги сайловчиларнинг умумий сони        ____________
  2. Участка сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони    _______
  3. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони           ________________
  4. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони      ________________
  5. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони

    (сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари)              ________________

  • Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган

    сайлов бюллетенларининг умумий сони                      ________________

  • Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (алифбо тартибида)Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  номзодни ёқлаб берилган овозлар сониЎзбекистон Республикаси Президентлигига  номзодни кўрсатган сиёсий партиянинг номи
1.   
2.   
3.   
4.   
5.   
  1. Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони _________.

Комиссия раиси __________________________________          _________

                              (фамилияси, исми, отасининг исми)                    (имзо)

Комиссия раисининг ўринбосари _____________________     _________

                                                     (фамилияси, исми, отасининг         (имзо)

                                                                           исми)

Комиссия котиби ________________________________        ________

                                  (фамилияси, исми, отасининг исми)           (имзо)

Комиссия аъзолари:

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                    (имзо)

_____________________________________________               ___________

           (фамилияси, исми, отасининг исми)                                   (имзо)

Баённома 20__ йил «____»___________да тузилди.                       М.Ў.

ЭСЛАТМА!

Баённома тузилиши билан унинг биринчи нусхаси белгиланган тартибда округ сайлов комиссиясига юборилади.

Баённоманинг биринчи нусхасига: сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.

Баённоманинг иккинчи нусхаси комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари (агар бундай фикрлари бўлса); овоз бериш ёки овозларни санаб чиқиш чоғида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида келиб тушган мурожаатлар, ушбу мурожаатлар бўйича комиссиянинг қабул қилган қарорлари; сайлов қутиларини пломбалаш бўйича тузилган далолатнома; сайлов бюллетенлари ҳамда бошқа сайлов ҳужжатлари билан бирга участка сайлов комиссиясида сақланади.

Баённоманинг 5-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 7-банди 1,2,3,4 ва 5-сатрлардаги ва 8-банддаги сонлар йиғиндисига тенг              (5-банд = 7-банднинг сатрлар йиғиндиси + 8-банд) бўлиши лозим.