Кириш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда умум эътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилаётган сайловларнинг ўрни беқиёс.
Сайловлар кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш иродасининг эркин ифодаланиши, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий шакли ҳисобланади.
Бугунги кунда давлат ўз миллий ҳуқуқий тизими ва унинг учун мақбул қонунчилик базасини яратар экан, ўзи танлаган йўлнинг истиқболини жаҳоннинг глобаллашув жараёнлари билан уйғунликда кўрмаслиги мумкин эмас. Халқаро ҳуқуқнинг миллий ҳуқуққа нисбатан таъсири анча сезиларли ва муқаррардир. Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар миллий ҳуқуқ ва қонунчилик тизимини қўллаш самарали моделларини кўриб чиқиш чоғида кенг тарқалган хатоларни такрорламаслик имконини беради.
Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилиги миллий ҳуқуқий тизимдаги динамик ва изчил ривожланаётган тармоқлардан бири ҳисобланади. Халқаро сайлов стандартлари сайлов соҳасидаги ўзгаришларнинг мустаҳкам асоси ва мезонларидан бирига айланган. Улар демократик сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда очиқлик ва ошкоралик, барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятида мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликка риоя қилиш каби ҳуқуқий категорияларни ўзида мужассамлаштиради. Миллий ҳуқуқий тизим даражасида халқаро сайлов мажбуриятларининг мустаҳкамлаб қўйилиши ва халқаро сайлов нормаларининг амалдаги қонунчиликка татбиқ этилиши мамлакатимизнинг кучли демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги жиддий қадами ҳисобланади. Маълумки, демократик давлатларда сайлов институтининг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:

Дарҳақиқат, сайловлар демократик қадриятдир. Шу боис ҳар бир демократик давлат халқ ҳокимиятчилигини ушбу қадриятга асосланиб ўрнатади. Ўзбекистонда 2016 йилда президентлик ҳамда 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган демократик сайлов жараёнлари бунинг ишончли ва яққол тасдиғидир.

Айниқса, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси биринчи марта юртимизга ташриф буюрди. Яъни ушбу халқаро тузилманинг 32 та мамлакатдан келган 200 нафарга яқин вакили – бу, албатта, кичкина гап эмас – айнан демократик тамойиллар асосида сайлов жараёнини синчиклаб кузатиб борди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилган сўнгги сайловда эришилган ижобий натижалар

I. “Халқаро сайлов стандартлари” тушунчаси, моҳияти ва манбалари
Xалқаро сайлов стандартлари фуқароларнинг сайлов жараёнида фаол иштирок этишларини таъминлашда, кучли фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Замонавий сайлов ҳуқуқи ва сайлов қонунчилигини шакллантириш жараёни нафақат миллий ҳуқуқий асосларни, балки халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларини ҳам қамраб олади.
Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларининг устунлиги тан олиниб, демократик даврий сайловларнинг ўтказилиши мамлакатимиз тараққиётини ҳаракатлантирувчи куч вазифасини бажариб келмоқда. Халқаро стандартларга асосланган сайловлар Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда обрў- эътиборини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқаро сайлов стандартлари бир вақтнинг ўзида иккита:
- ҳуқуқни ташкил этувчи ва
- ҳуқуқни тартибга солувчи юридик вазифани бажаради.
Шу билан бирга, халқаро сайлов стандартлари фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, уларнинг татбиқ этилиши ва қўлланилишини бевосита белгилайди. Ҳуқуқий адабиётларда таъкидланганидек:

Халқаро сайлов стандартлари ҳам давлатга, ҳам фуқароларга қаратилган. Бунда давлат фуқароларни демократик сиёсий жараённинг табиатига монанд бўлган объектив ҳуқуқ билан таъминлашга мажбур бўлади. Фуқароларга эса муайян юридик имкониятлар, яъни субъектив сиёсий ҳуқуқлар берилиши кафолатланади.

Халқаро сайлов стандартларининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан, халқаро сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнига тааллуқли бўлган халқаро стандартлар (халқаро сайлов стандартлари) давлат органларига ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ёки фуқароларнинг хоҳиш иродасини билдиришни таъминлаш орқали амалга оширилади;
иккинчидан, халқаро сайлов стандартлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, кўппартиявийлик ва мафкуралар хилма хиллиги, сайловни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг барқарорлиги ва уларнинг жадал ривожланиши демократик сайлов жараёнларини таъминлашнинг асосий шартлари ҳисобланади;
учинчидан, халқаро сайлов стандартлари сайлов органлари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан овоз беришни ташкиллаштириш ва овозларни санаш, сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмининг мавжудлиги ва самарали ишлаши, овоз бериш якунлари ва сайлов натижалари устидан судга ҳамда бошқа ваколатли органларга шикоят қилиш, сайлов натижаларини эълон қилишдек сайлов жараёнининг муҳим жиҳатларини одилона халқаро кузатиш орқали амалга оширилади.
Халқаро сайлов стандартларига оид қатор муҳим халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинган.

Халқаро сайлов стандартлари бир қатор халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларнинг асосийлари жумласига қуйидагилар киради:

II. Универсал сайлов стандартлари
Универсал сайлов стандартлари умумжаҳон миқёсидаги халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган нормаларда шакллантирилган умумий сайлов принципларида намоён бўлади.
Универсал сайлов стандартлари илк бор 1948 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ўз аксини топган. Декларациянинг 21- моддасида:

1966 йил 19 декабрда БМТ томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 25-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро қуйидаги ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши керак:

БМТ хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам жуда катта эътибор қаратиб келмоқда. 1952 йил 20 декабрдаги Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 1-моддасида аёлларнинг ҳеч бир камситишларсиз эркаклар билан тенг шароитларда барча сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Мазкур ҳужжатнинг 2-моддасида:

Шу билан бирга, БМТнинг 1967 йил 7 ноябрдаги “Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисида”ги декларациясининг 4-моддасида эса БМТга ҳар бир иштирокчи давлат аёлларга эркаклар билан бир хил шароитларда ҳеч бир камситишсиз қуйидаги:
- сайловларда овоз бериш ҳуқуқи ва очиқдан-очиқ сайланадиган органларга сайланиш ҳуқуқи;
- барча очиқ референдумларда овоз бериш ҳуқуқи ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бўғинларида давлат вазифаларини амалга ошириш ҳуқуқларни таъминлашлари лозимлиги белгиланган:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1991 йил
17 декабрда “Давлатларда сайловлар ўтказиш давомида миллий суверенитет ва ички ишларга аралашмаслик тамойилларини ҳурмат қилиш тўғрисида”ги 46/130-сон Резолюцияни қабул қилган.
Ушбу Резолюцияда:
- сайловларни ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган институтларни шакллантириш ва уларнинг асосий фаолият йўналишларини аниқлаш;
- ҳар бир давлатда конституциявий-ҳуқуқий нормалар ва миллий қонунчиликка асосланган сайлов ўтказишнинг усулларини танлаш фақатгина халқнинг зиммасида эканлиги;
- халқаро ҳамжамият томонидан мунтазам ва адолатли сайловлар ўтказиш тамойилининг самарадорлигини оширишга қаратилган фаолиятнинг асосий мақсади сайловларни эркин ўтказиш ва ўзларининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий тизимларини бошқа давлатларга маъқулми ёки йўқми, ундан қатъи назар, уларни ривожлантиришни чеклаб қўйишга йўл қўймаслик ҳамда сайловларни эркин ва одилона ўтказишни таъминлашда асосий масъулият давлатларнинг ўзига юклатилиши назарда тутилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сайлов стандартларини белгилаб бериш бўйича сўнгги халқаро нормаси 2005 йил 27 октябрда қабул қилинган БМТнинг Сайловларни халқаро кузатиш принциплари декларацияси ҳисобланади.
Ушбу декларацияда чинакам демократик сайловлар – бу

Парламентлараро иттифоқ Кенгашининг 1994 йил 26 мартда Парижда, 154-сессиясида қабул қилинган Эркин ва адолатли сайлов мезонлари тўғрисидаги декларациянинг 1–12-бандларига асосан қуйидагилар сайлов соҳасида давлат мажбуриятлари ҳисобланади:

УНИВЕРСАЛ САЙЛОВ СТАНДАРТЛАРИ
Қуйида умум эътироф этилган ва халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган принципларга алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтамиз.
- Умумий сайлов ҳуқуқи принципи маълум ёшга етган, тўла муомалага лаёқатли, ҳар бир фуқаронинг ҳар қандай умумдавлат сайловида сайлаш ҳуқуқига эга эканлигини англатади. Бунда овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқи саводхонлик ёки бошқа таълим билан боғлиқ мезонга боғлиқ бўлмайди.
- Тенг сайлов ҳуқуқи принципи қонун асосида сайловчиларнинг сайлов натижаларига таъсир қилишида тенг имкониятлар яратилиши ҳамда қонун-қоидаларга мувофиқ сайланишда бир хил имкониятлар яратилганлигидир.
- Тўғридан тўғри сайлов принципи фуқароларнинг давлат органларидаги ўз вакиллари ва алоҳида мансабдор шахслар (мисол учун, Президентни)ни бевосита сайлашга қаратилган ҳуқуқи ҳисобланади.
- Сайлов ўтказиш мажбурийлиги ва даврийлиги принципи сайланадиган лавозимлар муайян муддатни назарда тутишини, бу эса, ўз навбатида, сайлов ўтказиш борасида даврийлик ва мажбурийлик мавжудлигини англатади.
- Ўз хоҳиш иродасини эркин билдириш, яширин овоз бериш принципи ҳар бир овоз берувчига танлаш ва овоз бериш эркинлиги берилишини, шунингдек, овоз берувчи кимга овоз берганлиги ёки кимга овоз бермоқчи эканлиги ошкор қилинмаслигини англатади.
- Сайлов натижаларининг халқ иродасига мувофиқлиги принципига биноан сайлов бевосита халқ иродасининг ифодаси эканини англатиб, ўз аксини натижаларда топиши лозим. Бунда овозларни санаб чиқиш ҳаққоний бўлиши ва ҳеч қандай сохталаштиришга йўл қўйилмаслиги керак.
- Давлатнинг сиёсий бетарафлиги принципи сайловлар мустақил сайлов органи томонидан халқаро стандартларга ва амалдаги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтказилиши ҳамда сайлов жараёнига бошқа давлат органларининг аралашишига, ҳар қандай маъмурий ресурслардан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини англатади.
- Эркин рақобат принципи мазмунига кўра, бутун сайлов кампанияси сайлов субъектлари, номзодларнинг эркин, тенг рақобати тамойилларига таянади. Бунда сайлов тўғрисидаги қонунларнинг талабларига риоя қилинади, сайловолди ташвиқоти барча шаклларидан, шу жумладан, ОАВлардан, сайловчилар билан учрашув ва мажлислардан ва бошқа шакллардан фойдаланилади, шунингдек, сайлов кампанияси иштирокчиларига ҳар қандай таъсир кўрсатиш ҳамда қандайдир имтиёз ва преференциялар бериш тақиқланади.
- Фуқароларнинг шахсан ўзлари учун давлат мансабларига эришиш ҳуқуқи принципига кўра, ҳар бир фуқаро давлат ҳокимияти органларига сайланиш ҳуқуқига эга.
- Овозларнинг ҳаққоний ва тўғри санаб чиқилиши ҳамда очиқ ва ошкора сайловлар принципининг мазмунига асосан сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда сайлов тўғрисидаги қонунларнинг талабларига, ҳаққонийлик, холислик тамойилларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ҳар қандай кўринишдаги субъективлик ва сохталаштиришга йўл қўйилмайди. Сайловларда миллий ва халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши таъминланиши шарт.
- Сайланган номзодларнинг лавозимга киришиши ва мансабида ваколатлари тугатилгунга қадар қолиши кафолатлари принципи қонунчиликка асосан сайланган шахслар ўз вазифаларини бажаришга вақтида киришиши ҳамда шу лавозимда ваколат муддати тугагунга қадар қолиши учун давлат томонидан барча зарур шарт-шароитлар яратилиши шартлигини назарда тутади.




12. Қоидабузарликлар устидан шикоят қилиш имконияти ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик принципи сайлов субъектларига, номзодларга, сайловчиларга сайлов органи ва сайловни бошқарадиган бошқа органлар томонидан қабул қилинган қарорлар устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш имкониятини таъминлашни тақозо этади.

ЕХҲТнинг сайлов принциплари – универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яширинлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик ҳисобланади.
Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг умумевропа сайлов принципларига эса қуйидаги беш принцип: умумий, тенг, эркин, яширин ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи киради. Ана шу принцип ва ҳуқуқларнинг барчаси жамланган ҳолда халқаро сайлов стандартларини ташкил этади.
III. Ўзбекистонда халқаро сайлов стандартларига мос сайлов тизимининг ривожланиши ва халқаро сайлов стандартларининг имплементация қилиниши
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда сайлов қонунчилиги замонавий халқаро сайлов стандартлари билан узвий боғланган бўлиб, ўзаро мутаносиб равишда такомиллашиб бормоқда.
Энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддимасида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларининг устунлиги тан олинганлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Конституцияда фуқароларнинг асосий сиёсий ҳуқуқларидан бири сифатида фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи назарда тутилган. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу норма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 25-моддасига тўла мос келади. Унга кўра, ҳар бир фуқаронинг камситишсиз ҳамда асосланмаган чеклашларсиз ҳам бевосита, ҳам эркинлик билан сайланган вакиллари воситасида давлат ишларини юргизишда қатнашиш ҳуқуқлари ва имкониятларига эга бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг амалга оширилиши, бу борадаги кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатидаги ўрни қуйидаги шаклларда намоён бўлади:

- Биринчидан, Конституциямизда ва миллий сайлов қонунчилигимизда, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил
25 июнда қабул қилинган Сайлов кодексида сайлов халқ ўз ҳокимияти ва хоҳиш-иродасини тўғридантўғри рўёбга чиқаришининг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг негизи экани қайд этилади.

- Иккинчидан, фуқаронинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш (фаол сайлов ҳуқуқи) ва сайланиш (пассив сайлов ҳуқуқи) ҳуқуқлари Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланган, уни амалга ошириш тартиб-қоидалари сайлов қонунчилигида аниқ белгилаб қўйилган.
- Учинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигида умумий сайлов ҳуқуқи принципи мустаҳкамланган. Ҳар бир фуқаро сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида Конституцияда ва сайлов тўғрисидаги қонунларда белгиланган муайян ёшга тўлиши билан давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир. Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. Умумий сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусияти каби ҳолатлардан қатъи назар, ҳеч қандай камситишларсиз рўёбга чиқарилади.
- Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда қатнашмайдилар.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда қатнашмайдилар.

- Тўртинчидан, тенг сайлов ҳуқуқи принципи Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 5-моддасида мустаҳкамланган. Ҳар бир фуқаро – сайловчи бир овозга эга ва бошқа фуқаролар билан тенгма-тенг тарзда ўзининг ана шу овозга эгалик ҳуқуқини амалга оширади. Ҳар бир сайловчи ўзининг эркин овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида сайлов участкасига, шунингдек, овоз бериш хонасига тенг асосларда ва ҳеч қандай тўсиқларсиз кириш ҳуқуқига эгадир. Ҳар бир фуқаро сайловда ўз номзодини кўрсатиш имкониятидан фойдаланишда ҳам тенг ҳуқуқларга эга.
- Бешинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигида тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи принципи ҳам ўз аксини топган. Фуқаролар сайловда номзод учун бевосита, яъни тўғридан-тўғри овоз берадилар. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 6-моддасида белгиланганидек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланади”.
- Олтинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигида – Сайлов кодексининг 7-моддасида яширин овоз бериш принципи мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу принцип сайловчиларнинг хоҳиш-иродасининг қандай тарзда бўлмасин назорат қилинишини истисно этиш, эркин сайлов учун тенг шарт-шароит таъминлаш каби мақсадларни кўзда тутади. Сайловлар яширин овоз бериш процедурасидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
- Еттинчидан, сайловларнинг мунтазамлиги ва мажбурийлиги принципи ҳам Ўзбекистон сайлов қонунчилиги (Сайлов кодексининг
61-, 67-, 88-моддалари)да мавжуд. Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар мажбурий бўлиб, Конституцияда, конституциявий ва сайлов тўғрисидаги қонунларда белгиланган муддат – ҳар беш йилда мунтазам равишда ўтказиб борилади. - Саккизинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилиги (Сайлов кодексининг 8-моддаси)да сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралиги принципига алоҳида ўрин берилган. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширади. Сайлов комиссияларининг мажлислари очиқ ўтказилади. Сайлов комиссияларининг қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
- Тўққизинчидан, сайловларнинг эркинлиги принципи. Фуқароларнинг сайловда иштирок этиши эркин ва ихтиёрийдир. Ҳеч ким уларнинг муайян номзод учун “тарафдор” ёки “қарши” овоз беришга мажбур этиш ҳуқуқига эга эмас. Ҳеч ким фуқарога уни сайловда иштирок этишга ёхуд иштирок этмасликка мажбурлаш мақсадида таъсир ўтказишга, шунингдек, ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиши учун мажбурлашга ҳақли эмас. “Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади”. Бюллетенни белгилаш пайтида овоз бериш хонасида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
- Ўнинчидан, мамлакатимизда ҳақиқий сайловлар принципини жорий этишга йўналтирилган ҳуқуқий асослар яратилган. Сайловлар халқнинг эркин тарзда ифода этиладиган хоҳиш-иродасини аниқлайди ва унинг бевосита рўёбга чиқарилишини таъминлайди. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги сайловчиларга номзодларни танлаш, сайлаш имконини беради. Ҳозирги кунда юртимизда том маънодаги сиёсий плюрализм, ғоялар хилма-хиллиги ва кўппартиявийлик тизими амал қилмоқда.
Шунингдек, Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади. Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг вакиллари аъзолари қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган.
- Ўн биринчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилиги адолатли сайловлар принципи амал қилиш учун тегишли ҳуқуқий негизга эга. Ушбу принцип сайлов жараёнининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитни таъминлашга қаратилгандир. Адолатли сайловлар принципини жорий этиш орқали қуйидагиларнинг таъмин этилиши кўзда тутилади:
– сайловларнинг, номзодлар ва сиёсий партияларнинг сайлов кампанияларини адолатли ва ошкора молиялаштирилиши;
– овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш чоғида ҳалолликнинг таъминланиши, сайловнинг жами якунларини расмий нашр эттириш йўли билан овоз бериш натижаларидан тўла ва тезкор хабардорликни йўлга қўйиш;
– фуқаролар, сиёсий партиялар номзодлари, сайловнинг бошқа иштирокчилари сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги устидан қилган шикоятлари судлар ва қонун бўйича тегишли ваколат берилган бошқа органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан сайлов жараёнларининг тегишли босқичлари учун белгиланган муддатлар доирасида тез ва самарали кўриб чиқилиши.
- Ўн иккинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигида сайловларнинг мустақил сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши принципи мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоялаш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида фаолият юритадиган мустақил сайлов комиссиялари зиммасига юклатилган. Сайлов комиссияларини тузиш, уларнинг ваколатлари ва ишини ташкил этиш тартиби қонунларда белгиланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 11–26-моддаларида сайлов комиссиялари тизими, сайлов комиссияларининг ваколатлари, уларнинг ишини ташкил этиш ва ваколат муддатлари қайд этилган.
Марказий сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари округ ва участка сайлов комиссиялари, давлат органлари, сиёсий партиялар ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.

- Ўн учинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигида сайловларнинг ва номзодлар, сиёсий партиялар сайлов кампаниясининг давлат томонидан молиявий таъминланиши принципига амал қилиниши белгиланган. Давлат сайлов кампанияси билан боғлиқ барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олади.
- Ўн тўртинчидан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигида сайловлар ва ташвиқот фаолиятининг давлат томонидан ахборот жиҳатдан қўллаб қувватланиши принципи назарда тутилган. Давлат сайлов, номзодлар тўғрисидаги ахборотни излаш, йиғиш ва тарқатиш эркинлигини, сайлов жараёнларининг оммавий ахборот воситаларида холисона ёритилишини таъминлайди. Давлат фуқаролар, номзодларга қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда қонун йўл қўядиган ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай қонуний йўл билан ташвиқот фаолиятини амалга ошириши эркинлигини таъминлайди.
- Ўн бешинчидан, сайлов қонунчилигида фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги устидан шикоят қилиши ва бунинг учун тегишли жавобгарлик принципи кўзда тутилган. Фуқаронинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган тақдирда, жабрланган шахс ёки шахслар мустақил судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида тақиқланган ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этганликда айбланган шахслар эса қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
ХАЛҚАРО САЙЛОВ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИГА ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ҚИЛИНИШИ
Ўзбекистоннинг амалдаги сайлов қонунчилигида асосий халқаро сайлов стандартларининг барчаси имплементация қилинганини юқоридаги маълумотлар орқали гувоҳ бўлдик. Мамлакатимиз бу соҳада зиммасига олган халқаро мажбуриятларини қуйидаги йўналишларда оғишмай адо этиб келмоқда:
- Конституциямизга, қонунларимизга, умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, сайлов жараёнлари иштирокчиларининг сайлов тўғрисидаги ҳуқуқларида кўзда тутилган демократик принциплар ва нормалар ҳимоя этилишини, сайловлар демократик руҳда ўтказилишини, сайловларда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини, сайловларнинг бўлиб ўтганлиги, ҳақиқийлиги ва қонунийлиги (легитимлиги) тан олинишини кўзда тутувчи талабларнинг асосланган бўлишини кафолатлайди.
- Сайлов тўғрисидаги қонунлар фақат қонун чиқарувчи ҳокимият (парламент) томонидан қабул қилинади. Сайлов ўтказишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилмайди.
- Кўппартиявийлик асосида ўтадиган бевосита сайловлар чоғида барча номзодларнинг эркин рақобатлашуви учун зарур шарт-шароит яратади.
- Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида фуқароларнинг сайловга доир ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлашнинг ҳуқуқий, ташкилий, ахборот жиҳатдан кафолатлаш тизимларини яратади.
- Хотин-қизларнинг сайлаб қўйиладиган органларга сайлаш ва сайланиш борасидаги ҳуқуқларига реал, эркаклар билан тенгма-тенг равишда амал қилиниши имкониятларини таъминлайди. Овоз беришда барча сайловчилар иштирок этиши учун ҳуқуқий кафолат ва шарт-шароитлар яратиш учун зарур қонунчилик чораларини жорий этади.
- Сайловчиларни ёши, фуқаролиги, турар жойи, шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжати мавжуд экани каби мезонларни кўзда тутувчи, ҳеч бир камситишларсиз амалга ошириладиган муайян қонуний-меъёрий тартиб таомиллар негизида рўйхатга олиш учун тегишли ҳуқуқий шарт-шароит яратади.
- Сиёсий партиялар шаклланишига ва уларнинг эркин қонуний фаолият юритишига кўмаклашади, сиёсий партиялар ва сайлов жараёнларининг молиявий таъминланишини қонуний жиҳатдан тартибга солади, сайловолди дастурлари қоидаларини эмин-эркин баён эта олиши, сайловчилар эса ушбу фикр-мулоҳазалар билан танишиш асносида кимни ёқлаб ва кимга қарши овоз бериш хусусида бемалол муҳокама юритиши учун тегишли шарт-шароит яратиш мақсадида сайлов кампаниялари эркинлик ва ҳалоллик муҳитида ўтказилишини таъминлайди.
- Сайлов кампанияси оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернетда холис ёритилишини кафолатловчи зарур чораларни кўради, сиёсий партиялар ва номзодларнинг ҳеч бир камситишларсиз оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишида қандайдир ҳуқуқий ёки маъмурий тўсиқлар қўйилишининг олдини олади.
- Ҳуқуқий таълимни ташкил этиш бўйича аниқ чораларни амалга оширади, фуқаролар ва сайлов жараёнларининг бошқа иштирокчилари сайлов тартиб-таомиллари ва қоидалари билан танишишини ва бу ҳақда тегишли билимга эга бўлишини, уларнинг ҳуқуқий маданияти юксалишини, сайлов ташкилотчиларининг малакаси ошишини таъминлайди.
- Мамлакатимиз қонунчилиги ва зиммамиздаги халқаро мажбу-риятларимизга мувофиқ эркин, адолатли, ҳақиқий ва мунтазам сайловлар ўтказишни ташкиллаштирадиган мустақил сайлов комис-сиялари тузилишини таъминлайди.
- Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиш-ларини, шунингдек зўравонлик, алдоқчилик, таҳдид, кўзбўямачилик каби бошқа йўллар билан фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган сайлаш ва сайланиш ҳуқуқининг эркин амалга оширилишига ҳамда сайловга оид бошқа ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилувчи шахсларни жавобгарликка тортиш асосларини қонун йўли билан тартибга солишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
- Сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда халқаро ташкилотлар ҳамда шу ташкилотлар таркибига кирувчи хорижий давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонунларида эркин демократик сайлов ўтказишнинг асосий қоидалари ва халқаро стандартлари ҳамда фуқароларнинг давлат вакиллик органларига сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқлари амал қилишининг кафолатлари мустаҳкамлаб қўйилгани эътиборга сазовордир.