Кириш
Ўзбекистон Республикасида демократик ислоҳотларнинг мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши ва фуқароларимизнинг Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнларининг эркин ва либерал тарзда ўтказилишига бефарқ эмаслиги тобора яққол сезилиб бормоқда. Айниқса, сайлов жараёнлари ҳақида фуқароларимиз томонидан оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлардаги хилма-хил фикр билдиришлари уларнинг сиёсий онги замон талабларига мос ҳолда ошаётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз.
Ўзбекистон Республикасида демократик ислоҳотларнинг мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши ва фуқароларимизнинг Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнларининг эркин ва либерал тарзда ўтказилишига бефарқ эмаслиги тобора яққол сезилиб бормоқда. Айниқса, сайлов жараёнлари ҳақида фуқароларимиз томонидан оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлардаги хилма-хил фикр билдиришлари уларнинг сиёсий онги замон талабларига мос ҳолда ошаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси 7-мақсади “Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш” деб номланиб, 28-бандида Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш вазифаси белгиланган. Бугунги кунгача бу борада бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига асосан, мамлакатимиздаги барча фуқаролар давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлиб, ҳар бир сайловчи битта овозга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида сайлов жараёнларига оид ҳуқуқий қоидалар белгиланган бўлиб, сайловларга тайёргарлик кўрувчи ва ўтказувчи давлат органи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (кейинги ўринларда МСК)нинг ҳуқуқий мақоми, унинг фаолиятини амалга оширишда демократик механизмлардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳамда бу борада амалга оширадиган вазифалари белгилаб берилди.
Сайлов кодексида МСК фаолиятига оид 30 га яқин норма белгиланиб, уларда МСКни, сайлов округлари ва участкаларини тузиш, МСКга аъзолик, унинг ваколатлари, МСК раисининг мақоми, фаолият шакллари, таркибий тузилмалари, регламенти, МСК томонидан чиқариладиган ҳужжатларнинг аҳамияти ва сайлов жараёнида амалга оширадиган вазифаларининг кўлами белгиланган. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларига ва Сенат аъзолари сайловининг фаолият йўналишлари ва функциялари ҳамда сайлов якунлари ҳамда натижаларини эълон қилишга оид нормалар белгилаб берилди.
I. Марказий сайлов комиссиясининг шаклланиш тарихи

1-босқич. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, 1993 йил 28 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ва 1994 йил 5 майида “Халқ депутатлари вилоят туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларда МСКнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди.

2-босқич. Сайловларни ташкил этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998 йил 30 апрель) қонуни қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилди.

3-босқич. 2014 йилнинг 4 сентябридаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу қонундаги қоидалар МСКнинг ваколатларини кенгайтириша, мустақиллигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ёрдам берди.

4-босқич. 2019 йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун тасдиқланган. Кодекс 103 моддадан иборат. Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби, МСКнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди. Ва, ўз навбатида, МСКнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998 йил 30 апрель) қонуни ўз кучини йўқотди. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли қонуни қабул қилиниб, Сайлов кодекси сайлов жараёнларига оид бир қатор ўзгартишлар билан биргаликда, МСК мақомига оид “МСК аъзоларининг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқи”ни белгиловчи янги норма, 1021-модда билан тўлдирилди.

II. Марказий сайлов комиссияси қандай тузилади
Ўзбекистон Республикаси МСК Регламенти (МСКнинг 2019 йил 24 августдаги 928-сон қарори билан тасдиқланган)нинг 2-бўлими “МСКнинг тузилиши”, деб номланиб МСКни тузишга оид қоидалар мустаҳкамланган. Сайлов кодексининг 12-моддасига асосан МСК Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. МСКнинг аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
МСКнинг аъзолари қуйидагича шакллантирилади |
1-қадам. МСК аъзолигига номзодлар тўғрисидаги таклифлар Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан киритилади.
2-қадам. Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси МСК аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга юборилади.
3-қадам. Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси МСК аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарори Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси МСК аъзоларини сайлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқади ва қарор чиқаради.
4-қадам. Сенатнинг МСК аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади.

Эътибор беринг!
Сайлов кодексининг 12-моддаси 3-қисмига асосан МСКнинг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади. МСК раисининг ўринбосари ва комиссия котиби ҳам комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.
III. Марказий сайлов комиссиясининг ҳуқуқий мақоми
Сайлов кодексининг 12-моддаси 3-қисмига асосан, МСК раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади. МСК раисининг ўринбосари ва комиссия котиби ҳам комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.
Конституциявий нормага кўра, МСК республикамизда сайлов тизимига бевосита раҳбарликни амалга ошириб, сайловларнинг демократик тамойиллар асосида ва республикамиз фуқаролари бўлмиш сайловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт

Парламентлараро Иттифоқнинг Демократия тўғрисидаги Умумжаҳон декларацияси каби халқаро сайлов стандартлари ҳамда ЕХҲТнинг инсонийлик мезонлари каби минтақавий ташкилотлар сайлов стандартларида мустаҳкамланган. Шу ерда хорижий давлатларнинг қонунчилиги ва амалиётида сайлов жараёнларини ўтказиш бўйича тажрибани давлатлар мисолида келтириб ўтиш жоиз. Зеро, сайловларни ўтказиш турли давлатларда турлича амалга оширилишини кузатиш мумкин.
Сайловларнинг қандай орган томонидан ташкил этилиши ва ўтказилиши борасида хорижий мамлакатларда турлича тажриба шаклланган.
Мисол учун, Буюк Британия, Италия, Германия, Францияда сайловларни Ички ишлар вазирлиги ташкил этади, бунинг учун алоҳида идора тузилмайди.
Лотин Америкаси мамлакатларида Марказий сайлов комиссияси вазифасини сайлов трибуналлари бажаради. Руминия, Мисрда эса бу вазифани амалга ошириш суд органларига юклатилган. Бразилия, Польша ва Перуда сайлов органлари бўлиб ихтисослаштирилган суд органлари ҳисобланади. Швецияда эса сайловни ташкил этувчи орган сифатида ўзининг қарори билан хоҳлаган давлат органига, мисол учун Солиқ бош бошқармасига юкланиши мумкин.


2018 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4004-сонли қарорга асосан Марказий сайлов комиссиясига юклатилган вазифалар: палаталари томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномасига биноан қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин: |
Юқоридагилардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси МСК фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 387-сон қарори қабул қилинган.
- сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи 7 нафар аъзоси, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котиби ишини ташкил этиш;
- 26 нафар масъул ходимдан иборат Марказий сайлов комиссияси Котибияти штат бирлигини белгилаш.


IV. Марказий сайлов комиссиясига аъзолик қандай амалга оширилади
МСКга аъзолик Сайлов кодексининг 13-моддасида белгиланган бўлиб, аъзо бўлаётган шахсга қўйилган талаблар, қайси ҳолда аъзо бўлиши мумкин эмаслиги, аъзоликнинг тугатилиши ҳолатлари ва бошқа қоидалар мустаҳкамланган.
Қуйидагилар МСКнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас:
1-тоифа. Оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар.
2-тоифа. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари.
3-тоифа. Диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари.
4-тоифа. Бошқа сайлов комиссиясининг (мисол учун, округ ёки участка сайлов комиссияларининг аъзоси) ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас. Бунда МСКнинг аъзоси бирон бир партияга аъзо бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан аъзоликдан чиқариб ташлаш масаласи кўрилади ва аъзоликдан чиқариб ташланади.
5-тоифа. МСКнинг аъзоларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб, Сенат аъзолигига номзод этиб, ишончли вакил этиб рўйхатга олинганда комиссия таркибидан автоматик тарзда чиқиб кетади.
Савол: Қайси ҳолларда МСК аъзолиги тугатилади?
Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномасига биноан қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
МСКнинг аъзоси ушбу комиссиянинг қарорига биноан комиссияда доимий асосда ишлаши мумкин. МСКда доимий асосда ишловчи комиссия аъзоларининг сони кўпи билан етти кишидан иборат бўлади.

Агар округ сайлов комиссияларининг қарорлари Сайлов кодексига зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади (14-модда);
МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
МСК аъзоларига Қонунчилик палатаси депутатларига, Сенат аъзоларига нисбатан қўлланадиган дахлсизлик тўғрисидаги қоидалар татбиқ этилади.
МСКнинг мақоми у амалга оширадиган ваколатлар йиғиндиси билан белгиланиб, Сайлов кодексининг қатор нормаларида келтирилиб ўтилади.
V. Марказий сайлов комиссиясининг умумий ваколатлари
МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
МСК аъзоларига Қонунчилик палатаси депутатларига, Сенат аъзоларига нисбатан қўлланиладиган дахлсизлик тўғрисидаги қоидалар татбиқ этилади.
МСКнинг мақоми у амалга оширадиган ваколатлар йиғиндиси билан белгиланиб, Сайлов кодексининг қатор нормаларида келтирилиб ўтилади.
МСК Сайлов кодексига асосан қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссиялари тизимига бошчилик қилади (11-модда);
- Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Сайлов кодексининг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди (11-модда);
- сайлов комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади, сайловни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар ҳамда низомларни тасдиқлайди, тушунтиришлар беради (14-модда);
- Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш фаолияти бўйича умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади (28-модда);
- чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг сайловдаги кузатувчиларига мандатлар беради (33-модда биринчи, учинчи қисмлар);
- сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди, шу жумладан сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади
(98-100-моддалари); - сиёсий партияларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди (33-модда биринчи қисм);
- сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди, шу жумладан сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайловчилар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комис-сиялари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, сайлов қутиларининг ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналари ҳамда шаклларини, уларни сақлаш тартибини белгилайди (31-модда биринчи, учинчи, тўртинчи қисмлари, 38-модда биринчи қисми, 49-модда биринчи қисми);
- сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади (14-модда);
- сайлов якунларини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони, ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги хабарни матбуотда эълон қилади ( 8-модда иккинчи қисми,
11-модда саккизинчи қисми, 15-модда биринчи қисми биринчи, олтинчи хатбошилари, 96, 97-моддалар);
- сайлов якунларини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони, ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги хабарни матбуотда эълон қилади ( 8-модда иккинчи қисми,

такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов ўтказилишини ташкил этади (Кодекснинг 59, 60-моддалари);
- сайловчиларнинг ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади (101-модда);
- Кодекс талаблари бузилганлиги тўғрисидаги материалларни судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади (14-модда);
- бошқа мамлакатларнинг сайлов органлари, халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг вакиллари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади, учрашувларни ташкил этади, битимлар ва меморандумлар тузади (14-модда);
- халқаро ташкилотларни, чет давлатларнинг сайлов органларини ва вакилларини сайловларни кузатиш учун таклиф этади
(33-модда); - хорижий мамлакатлардаги сайловларни кузатишда иштирок этади, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг миссиялари таркибида иштирок этади (14-модда);
VI. Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказишга оид ваколатлари
МСК Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказишда Сайлов кодексига асосан қуйидаги ваколатларга эга.

МСК Сайлов кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига сайлов ўтказишда муайян ваколатларга эга. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳар битта палатасига оид нормаларни келтириб ўтиш лозим.
МСКнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси сайловига оид ваколатлари:
VI. Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига сайлов ўтказишга оид ваколатлари
МСК Сайлов кодексига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига сайлов ўтказишда муайян ваколатларга эга. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳар битта палатасига оид нормаларни келтириб ўтиш лозим.
МСКнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати сайловини ўтказишига оид ваколатлари: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашларга сайлов якунлари эълон қилинганидан (ҳаммага маълум қилинганидан) кейин уч кунлик муддатда Сенат аъзоларини сайлаш учун қўшма мажлислар ўтказилишини (қўшма мажлисларни ўтказиш санаси, вақти ҳамда жойи кўрсатилган қарори оммавий ахборот воситаларида, шунингдек унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади)) эълон қилади (78-модда);

- Қўшма мажлисларнинг баённомалари асосида бу баённомалар келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Сенат аъзоларини рўйхатга олади, рўйхатга олишдан кейин ўн кун ичида эса гувоҳнома ва кўкрак нишони беради (85-модда);
- Агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқиш, яширин овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида Сайлов кодекси талаблари сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, МСК Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин (85-модда).
VII. Марказий сайлов комиссиясининг сиёсий партиялар фаолиятига оид ваколатлари
МСК Сайлов кодексида сайловларни ўтказиш жараёнида сиёсий партиялар билан бевосита мулоқотни амалга оширган ҳолда, уларнинг сайлов жараёнидаги сайловларда иштирок этиши, номзодларни кўрсатиши, сайлов жараёнларини кузатишида муайян ваколатлари ҳам белгилаб қўйилган. Ушбу ваколатлар қуйидагилардир:
- сиёсий партияларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди (33-модда биринчи қисм);
- тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилади (64-модда бешинчи – ўнинчи қисмлар, 72-модда);
- сиёсий партияларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди (33-модда биринчи қисм);
- сиёсий партияларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади (14-модда);
- Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республи-каси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини Марказий сайлов комиссиясига топширади (38-модда);
- Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини беш кунлик муддатда текширади (39-модда биринчи қисм);


Эътибор беринг!
Агар Марказий сайлов комиссияси томонидан танлаб олинган имзо варақаларининг чорак қисмидан кўпроғини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланса, мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига қайтарилади ва унга камчиликларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат берилади. Агар қўллаб-қувватловчи шахсларнинг (сайловчиларнинг) им-золари сони белгиланган энг кам миқдордан яна оз бўлиб чиқса, мазкур имзо варақалари тўлиғича ҳақиқий эмас деб топилади. Мазкур ҳолда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияга сайловда иштирок этиш ҳуқуқини рад этади (39-модда иккинчи қисм)
Эътибор беринг! Агар Марказий сайлов комиссияси томонидан танлаб олинган имзо варақаларининг чорак қисмидан кўпроғини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланса, мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига қайтарилади ва унга камчиликларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат берилади. Агар қўллаб-қувватловчи шахсларнинг (сайловчиларнинг) имзолари сони белгиланган энг кам миқдордан яна оз бўлиб чиқса, мазкур имзо варақалари тўлиғича ҳақиқий эмас деб топилади. Мазкур ҳолда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияга сайловда иштирок этиш ҳуқуқини рад этади (39-модда иккинчи қисм) |
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда маълумотнома беради ва ушбу ҳужжатларни беш кунлик муддатда Сайлов кодекси талабларига мувофиқлигини текшириб хулоса беради (64-модда);
- Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва Сайлов кодекси талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади (64-модда);
- Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди (64-модда);
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда маълумотнома беради ва ушбу ҳужжатларни беш кунлик муддатда Сайлов кодекси талабларига мувофиқлигини текшириб хулоса беради (72-модда);
- Сиёсий партиялардан депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди
(72-модда); - МСК Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва Сайлов кодекси талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади (72-модда).
IX. Марказий сайлов комиссиясининг ташкилий-ҳуқуқий ваколатлари
Марказий сайлов комиссиясининг ташкилий-ҳуқуқий ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентида белгилаб қўйилган.
МСКнинг қуйи сайлов органларини шакллантиришга оид ваколатлари:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади (9-моддаси);
- Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади (9-модда);

- Бунда:
- Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тузиладиган участкаларни округга бириктириш тўғрисидаги масалани ҳал этади (10-модда);
- Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади (10-моддаси);
- Эътибор беринг!
- Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг мажлислари бўлиб, улар заруратга қараб ўтказилади (16-модда).
Бунда:

Бунда:
Эътибор беринг! Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг мажлислари бўлиб, улар заруратга қараб ўтказилади (16-модда). |
Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, мажлис ваколатли ҳисобланади.
- МСК қарорлари очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Марказий сайлов комиссияси раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
- МСК аъзолари алоҳида фикр билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади.
- МСК ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, қарорлар Марказий сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади.
- МСК қарорлари қабул қилинган пайтдан эътиборан кучга киради ва МСК расмий веб-сайтида ўша куннинг ўзида, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда бошқа манбаларда эълон қилиниши лозим.