Хотин-қизлар куни байрами учун ўзбекистонликлар бир кун дам олишади, ушбу байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари ёки дам олиш кунларини кўчириш назарда тутилмаган.
Наврўз эса узайтирил дам олиш кунларидан иборат бўлади:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, яъни 18–22 март кунлари дам олишади. Бунинг учун 11 ва 25 март (шанба) кунларидаги дам олиш кунлари мос равишда 20 март (душанба) ва 22 март (чоршанба)га кўчирилади.
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўзда кетма-кет 4 кун, яъни 19–22 март кунлари дам олишади. Бунда, ушбу тоифадаги ходимлар учун иккита қўшимча дам олиш кунлари белгиланган: 20 март (душанба) ва 22 март (чоршанба).

2023 йилда байрамлар муносабати билан қўшимча ишланмайдиган кунлар, шунингдек дам олиш кунларини кўчириш Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги ПФ–270-сон Фармони билан тартибга солинади.