Янги қоида тадбир масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини беришни назарда тутгандагина амал қилади.
Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами № 3020-1, 17.05.2023) билан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг режалаштирилаётган тадбирлари тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга кириртилди. Қўшимчалар 2023 йил 17 майдан бошлаб кучга кирди ва Lex.uz платформасига жойлаштирилди.
Маълумот учун: ННТ Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисида адлия органларини қуйидагича олдиндан хабардор қилиши шарт:
- чет эл фуқаролари иштирок этмаганда – тадбир ўтказилишидан камидан 10 кун олдин (Низомнинг 6-банди 2-хатбошиси);
- чет эл фуқаролари иштирок этганда – тадбир ўтказилишидан камаида 20 кун олдин (Низмонинг 6-банди 3-хатбошиси);
- алоҳида ҳолатларда – тадбир ўтказилишидан камида 3 кун олдин (Низомнинг 9-банди).
Хабарни хат ёки электрон шаклда юбориш мумкин. (e-ngo.uz платформаси орқали) (Низомнинг 6-банди 1-хатбошиси).
Хабарни кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органи ННТга тадбир ўтказилишидан камида 2 кун олдин хат юбориб, тадбир ўтказилишини тақиқлаш ҳуқуқига эга (Низомнинг 16-банди 2-хатбошиси).
Шу билан бирга, ННТ (сиёсий партиялардан ташқари), уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан рўйхатга олувчи орган (адлия органи – таҳ.) билан келишмаган ҳолда тадбирлар ўтказиш ва рўйхатга олувчи орган (адлия органи – таҳ.) вакилини нодавлат нотижорат ташкилот томонидан ўтказилаётган тадбирга киритишни рад этиш – мансабдор шахсга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача жарима солишга асос бўлади (МЖтКнинг 239-моддаси 4-қисми).