Ҳурматли фойдаланувчи! «Ҳуқуқий шаҳар» мобил иловасига хуш келибсиз.
• Илова орқали Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ва аҳолини қизиқтираётган амалий-оммабоп рисолалар билан бепул танишиш мумкин. Рисолалар тушунарли, содда ва ҳалқчил тилда ёзилган бўлиб, фуқароларимизда ҳуқуқий билимларни оширишга ҳамда кундалик саволларга жавоб беришга қаратилган.
• ТДЮУ жамоаси фойдали маълумотлар базасини кенгайтириш устида доимий иш олиб бормоқда. Иловани телефонингиздан ўчирмаслигингиз ва янгиликларни кузатиб боришингизни сўраймиз.
• Агарда юридик соҳага оид қизиқтираётган саволингиз бўлса, асосий менюдаги «Муаллифга савол» тугмасига босиб, бизга хабар юборинг. Берилган саволга қисқа вақт ичида жавоб берилади.
Илова «бета», яъни тажриба-синов режимида ишламоқда.